Главные новости
Главная / Жаҳон / Москва: АҚШнинг Россия билан ядровий келишувдан чиқиши “хавфли қадамдир”
<

Москва: АҚШнинг Россия билан ядровий келишувдан чиқиши “хавфли қадамдир”

Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков Вашингтоннинг Россия билан имзоланган муҳим ядровий келишувдан чиқиши қарорини “ўта хавфли қадам” деб баҳолади.

20 октябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ Совуқ уруш даврида Россия билан имзоланган муҳим ядровий келишувдан чиқишини эълон қилди.

Бу орада Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон 1987 йилда имзоланган Ўрта ва кичик масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш бўйича битимни (русчаси “Договор о ликвидации ракет средней и малой дальности”) ҳамда бошқа масалаларни муҳокама қилиш учун Россияга отланди.

Қарорни очиқлаган президент Трамп Москва битим шартларини бузиб келаётганини яна бир бор такрорлади.

– Битимни тугатамиз, ундан чиқамиз. Россия битимни бузиб келади. Узоқ йиллардан бери шундай қилиб келадилар. Уларга ядровий келишувни бузиб, биз ясашимиз мумкин бўлмаган қуролларни ишлаб чиқаришларига йўл бермаймиз, – деди АҚШ президенти.

21 октябрь куни Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков Болтон ўз ташрифи давомида Вашингтоннинг келишув бўйича режаларига ойдинлик киритиши кутилаётганини айтди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

irxf25_rush7lu7ucqv4bcrp8ebil_kk

Ироқда намойишларда ҳалок бўлганлар хотирасига 3 кунлик мотам эълон қилинди

Ироқ бош вазири Одил Абд ал-Маҳдий Ироқда 2 ҳафтадан бери давом этаётган норозилик намойишларида ҳалок …