Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Молия вазирлиги бўш маблағларини депозитларга жойлаштиришда банкларга қўйиладиган талаблар ўзгаради
<

Молия вазирлиги бўш маблағларини депозитларга жойлаштиришда банкларга қўйиладиган талаблар ўзгаради

Ҳукуматнинг “Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 383 – сонли “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағларни тартибга солиш тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

gxe3tu3-mqppm_lqycpxl0jl5wczqxf6

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш маблағларни депозитларга жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди (Тижорат банкларининг депозитларига вақтинча бўш маблағларни жойлаштиришда тижорат банкларига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилар ҳисобланади) қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилиши мумкин:

“Вақтинча бўш маблағларни жалб этиш пайтида Марказий банк томонидан алоҳида операцияларни амалга ошириш ёки банк фаолиятини тўхтатиш бўйича қўлланилган санкцияларнинг мавжуд эмаслиги;

“Standard & Poor’s” ва “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентликларининг “В”  ҳамда “Moody’s” агентлигининг “В2” даражасидан паст бўлмаган узоқ муддатли кредит рейтингининг мавжудлиги.”.

Тижорат банкларининг депозитларига вақтинча бўш маблағларни жойлаштиришда тижорат банкларига қўйиладиган асосий талаблар ҳозирда қуйидагилар ҳисобланади:

ҳар йиллик ташқи аудит ижобий хулосасининг мавжудлиги;

тижорат банкида Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан илгари жойлаштирилган депозитлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорликнинг йўқлиги.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

3nlfqaqrkguyg9lrx-1qj5bu3cnapm-l

«Энг кам иш ҳақи» ўрнига энди «меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори» ишлатилади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2019 йил 29 октябрдаги мажлисида муҳокама этилган масалалардан яна …