Главная / Иқтисодиёт / Молия вазирлиги қайси тизимда қонунбузилиш ҳолатлари кўпайганини маълум қилди
<

Молия вазирлиги қайси тизимда қонунбузилиш ҳолатлари кўпайганини маълум қилди

Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2019 йилнинг 9 ойида ўтказилган назорат тадбирлари натижалари тўғрисида маълумот берди.

2019 йилнинг 9 ойида Давлат молиявий назорати департаменти томонидан «Давлат молиясини бошқариш ахборот дастури» (ДМБАД) ва «UzASBO» дастури маълумотлар базасидан кенг фойдаланган ҳолда 1147 та касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда, 41 та олийгоҳларда, Маданият вазирлиги тизимидаги 516 та муассасаларда, 154 та туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаларида, Бухоро ва Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджетининг тузилиши ва ижроси, шунингдек 212 та маҳаллий бюджет ва 44 та бошқа ташкилотларда ҳамда 28 та туман (шаҳар)лардаги 551 та маҳаллий бюджет ташкилотларида жами 2 655 та муассасаларида камерал назорат тадбирлари ўтказди.

xptve8f-hsd92qbgxqwfczp7luwvwqj8

Камерал назорат тадбирларига қамраб олинган муассасаларнинг 820 тасида (31%) 22,6 млрд. сўм миқдорида бюджет қонунчилигини бузилиш ҳолатлари аниқланиб, назорат тадбирлари давомида кўрилган чора-тадбирлар натижасида 16,5 млрд. сўм маблағлар бюджетга тикланди.

2019 йилнинг 9 ойлиги даврида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан камерал назорати тадбирлари билан 3 мартага кўп муассасалар қамраб олинган бўлиб, шунга мос ҳолда бюджет интизомини бузилиш ҳолатлари ҳам 3 мартага кўп аниқланган.

Маълумот учун: 2018 йилнинг 9 ойлигида 997 та бюджет муассасаларида камерал назорат ўтказилган бўлиб, шундан 432 тасида 7,3 млрд. сўмлик бюджет интизомини бузилиш ҳолатлари аниқланган.

Ҳисобот даврида назорат тадбирларининг асосий қисми бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларда маблағлардан мақсадли фойдаланиши ва молиявий интизомга риоя этилиши юзасидан ўтказилган бўлиб, 5487 та назорат тадбирларидан 4461 тасида (81,3%) 91,4 млрд. сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, ушбу асоссиз харажатларнинг 83 млрд. сўми (91%) давлат бюджетига тикланиши таъминланди.

Маълумот учун: 2018 йилнинг 9 ойлигида 3568 та бюджет муассасаларида ўтказилган назорат тадбирларининг 2996 тасида 38,3 млрд. сўмлик бюджет интизомини бузилиш ҳолатлари аниқланиб, шундан 28,4 млрд. сўми (74,2%) бюджетга тикланган.

2019 йилнинг 9 ойи давомида аниқланган бюджет интизомини бузилиш ҳолатлари Халқ таълими вазирлиги тизимидаги муассасаларида 18,9 млрд. сўмни ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан қонунбузилиш ҳолатлари 9,8 млрд. сўмга (2 марта) кўпайган.

Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги тизими ташкилотларида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари 12,1 млрд. сўмни ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 10,4 млрд. сўмга (7 марта), Мактабгача таълим вазирлиги тизимидаги муассасаларида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари 6,6 млрд. сўмни ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан
3,5 млрд. сўмга (2 марта) кўпайган.

Шу билан бирга, ҳисобот даврида Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасаларида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари 10,2 млрд. сўмни ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан (10,7 млрд. сўм) камайган бўлса-да, йирик миқдорда қонунбузилиш ҳолатлари сақланиб қолмоқда.

Йирик миқдордаги молиявий хато ва камчиликлар Жиззах (13,5 млрд. сўм), Андижон (9,2 млрд. сўм), Самарқанд (7,7 млрд. сўм), Сурхондарё (7,1 млрд. сўм), Тошкент (7,3 млрд. сўм) вилоятларига ва Тошкент шаҳрига (7,5 млрд. сўм) тўғри келмоқда.

Назорат тадбирларида аниқланган 84,3 млрд. сўм қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 3 004 та назорат тадбирлари ҳужжатлари тегишли чоралар кўриш учун прокуратура органларига юборилди.

Ҳисобот даврида бюджет интизомини бузилишига йўл қўйган бюджет ташкилотларининг 261 нафар мансабдор ва масъул шахсларига белгиланган тартибда 191,4 млн. сўмлик маъмурий жарима қўлланилди.

Шунингдек, ҳисобот даврида Давлат молиявий назорати департаменти томонидан бюджет ва бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг 2019 йил учун харажатлар сметаси ва штат жадвалларини меъёрий ҳужжатлар ҳамда аниқ ҳисоб-китоблар асосида режалаштирилиши юзасидан профилактика назорат тадбирлари ўтказилиб, 29,1 млрд. сўм миқдорида ортиқча режалаштирилган харажатларнинг олди олинди.

Давлат мақсадли жамғармалар ва бошқа жамғармалар маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган 1 069 та молиявий назорат тадбирларида 61,2 млрд. сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, шундан 42,8 млрд. сўми (70%) тикланиши таъминланди ҳамда 51,9 млрд. сўм миқдоридаги қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 509 та назорат тадбирлари ҳужжатлари қонуний чора кўриш учун прокуратура органларига юборилди.

Бундан ташқари, Ҳукумат кафолати остида жалб қилинган кредит маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан ўтказилган 116 та назорат тадбирларида 6,7 млрд. сўм миқдорда ноқонуний харажатларга йўл қўйилганлиги аниқланиб, шундан 3,4 млрд. сўми тикланди ҳамда 6,3 млрд. сўм миқдоридаги қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 88 та назорат тадбирлари ҳужжатлари ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органларига юборилди.

«Ўзпахтасаноат» АЖ тизимидаги пахта тозалаш корхоналарида 2018 йил ҳосилидан тайёрланган пахта хомашёсини қабул қилиш, қайта ишлаш, пахта маҳсулотларини сотиш бўйича ҳисоб-китобларнинг ҳаққонийлиги юзасидан ўтказилган 158 та назорат тадбирларининг 88 тасида 120,3 млрд. сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, назорат тадбири ҳужжатлари тегишли чора кўриш учун прокуратура органларига топширилди.

Ҳукумат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг қарорлари ва топшириқларига асосан 223 та хўжалик юритувчи субъектларда молиявий хўжалик фаолияти юзасидан назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, аниқланган 22,3 млрд. сўм миқдоридаги молиявий қонунбузилиш ҳолатлари бўйича назорат тадбирлари ҳужжатлари қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

Давлат молиявий назорати департаменти томонидан 2019 йилнинг 9 ойида ўтказилган жами 7 152 та молиявий назорат тадбирларида 302,8 млрд. сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар аниқланиб, шундан 148,7 млрд. сўми (49,1%) бюджет ва мақсадли жамғармалар ҳамда хўжалик субъектлари ҳисоб рақамларига тикланиши таъминланди.

Ҳисобот даврида маҳаллий бюджетларнинг тузилиши ва ижроси юзасидан Тошкент, Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида кенг қамровли назорат тадбирлари ўтказилди.

Маҳаллий бюджетлар тузилиши ва ижроси юзасидан ўтказилган назорат тадбирлари якунлари тегишли вилоят ҳокимликларида маҳаллий бюджетдан маблағ билан таъминланадиган муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида муҳокама қилиниб, аниқланган бюджет интизомини бузилиш ҳолатларини такрорланмаслик юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, бюджет интизомини бузилишига йўл қўйган муассаса ва ташкилот раҳбарларига нисбатан тегишли ҳокимларнинг қарори билан интизомий чоралар кўрилди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

screenshot_4-3-680x412

«Ўзмиллийбанк» мижозларига қулай ва тезкор хизмат кўрсатиш янада осонлашди

«Ўзмиллийбанк» томонидан мижозларга қулай ва тезкор хизмат кўрсатиш, масофавий хизмат турларини ривожлантириш мақсадида замонавий ахборот …