Главные новости
Главная / Жамият / MMA жангчиси Маҳмуд Муродов секс можаро туфайли ҳомийсидан айрилгани хабар қилинди
<

MMA жангчиси Маҳмуд Муродов секс можаро туфайли ҳомийсидан айрилгани хабар қилинди

BUKA спорт кийимлари бренди ММА жангчиси Маҳмуд Муродов билан шартномани бекор қилишга қарор қилди, BUKA ўз бренди обрўси учун Маҳмудов билан энди ҳамкорлик қилмаслигини билдирди, деб хабар қилди ВВС Ўзбек хизмати.

f3dd262c-ae18-45e2-a014-e1b4f465c593_cx0_cy9_cw0_w1023_r1_s

Сайтга кўра, BUKAнинг қарори “Ўзбекистондаги қатор сайтлар ёшлигида гейпорно фильмда чиққанини даъво қилиб видео кадрлари ва суратларни тарқатгани” ортидан қабул қилинган. Хабарга илова қилинган видеода Маҳмудовга оидлиги айтилаётган видеоларни эълон қилган сайтлар аталган.

Маҳмуд Муродов Инстаграм саҳифасида ўз мухлисларидан узр сўради ва ўзига боғлиқ хабарлар сохта эканлигини айтди.

Шу йилнинг 4 август куни ММА жангчиси, бухоролик 28 яшар Маҳмуд Муродовга Ўзбекистон паспорти топширилган эди.

Айрим маълумотларга кўра, Тожикистонда туғилган Маҳмуд Муродов Ўзбекистонда “фуқаролиги йўқ шахс” мақомида яшаб келган.

ММА жангчиси кейинги йилларда Чехиянинг Прага шаҳридан қўним топган ва шу мамлакатдаги жанговар спорт клуби номидан мусобақаларда қатнашган.

Муродов UFC халқаро аралаш жангларида иштирок этишни бошлаган биринчи ўзбеклардандир.

2012 йилда бошлаган профессионал карьераси давомида Маҳмуд Муродов MMAA Arena, BA, XFN ва бошқа турнирларда иштирок этиб келган. У World Kickboxing Network ташкилотининг интерконтинентал чемпионлиги, Caveam версияси бўйича ҳамда XFN (X Fight Night) вақтинчалик чемпион камарлари соҳибидир.

Маҳмуд Муродов ўтказган 19 жангдан 14 тасида ғалаба қозонган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

8tqwlottzbeqkk1zjfwhwvyj8kgejsyk

«Ҳали инсон ракеталаримизда Марсга парвоз қилади» — SpaceX’нинг бош мақсади

«Тесла» электрокарлари, «PayPal» компанияси асосчиларидан бири ва ўзининг космик ракеталари билан тилларга тушган Илон Маск …