kuyush-elektr2019 йилда Мисрда дунёдаги энг йирик қуёш электр станцияси ўз ишини бошлайди. Benban Solar Park деб аталувчи бу электр станцияни қуриш қиймати 823 млн долларни, қуввати эса 1,6-2 ГВтни ташкил қилади. Станция чўлда, 37,3 квадрат километр майдонда жойлашади. Лойиҳа давлат томонидан молиялаштирилмайди, бироқ 25 йиллик муддатга шартнома билан таъминлади. Шартномага кўра, Мисрнинг Egyptian Electricity Transmission Company давлат компанияси станциядан бир кВт-соат электр энергияни 7,8 цент нархида сотиб олади.

Умумий ҳисобда станция 32 та қуёш қурилмасидан иборат бўлади. Улардан умумий қуввати 165 МВтни ташкил қилувчи биринчилари ишлатила бошланди.

Бугунги кунда Мисрда қуёш энергетикасидаги умумий қуввати 1,5 ГВт бўлган 29 та лойиҳага 1,8 млрд доллар ажратилган. 2018 йилда мамлакат “гигаватт клуби”га кириши кутилмоқда, яъни мамлакатда 1 ГВт лик қуёш қурилмалари ишга туширилади.