Главная / Жамият / МИРЗАКАЛОН ИСМОИЛИЙ
<

МИРЗАКАЛОН ИСМОИЛИЙ

Санъаткор ёзувчи, моҳир таржимон Мирзакалон Исмо- илий 1908 йили Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида камбағал деҳқон оиласида дунёга келди. Октябрь тўнтаришидан сўнг у болалар уйида тарбияланди. Тошкентга келиб эр- лар билим юртида таълим олди. 1928-1930 йилларда Ўрта Осиё дорилфунунининг Шарқ факультетида ўқиди, ўқитувчилик қилди.

mirzoМирзакалон Исмоилий дастлаб Тошкент киносту- диясида, сўнг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, “Қизил Ўзбекистон”, “Шарқ юлдузи” таҳририятларида ҳамда Ўзбекистон Давлат нашриётида хизмат қилди. У рус адабиёти классикларидан М.Ю.Лермонтов, А.П.Чехов.

Л.Н.Толстой, А.М.Горький, М.А.Шолохов асарларини ҳамда жахон адабиёти намуналаридан кўпларини ўзбек тилига ўгирди. Унинг тар- жималари ўзбек тилининг ривожланишига катта хисса бўлиб қўшилди.

Ёзувчининг 1927 йилда босилган “8 Март” пьесаси ўзбек хотин-қизларининг озодлик учун курашини акс эттирди. У 1942-1947 йилларда Совет Армияси сафида хизмат қилиб, фашизмга карши курашда жонбозлик кўрсатди.

Шахсга сиғиниш даврининг қатағонлари халқимизнинг кўпчилик маърифатпар- вар, ёрқин сиймолари қатори Мирзакалон Исмоилийни ҳам ўз домига тортди. Адиб мислсиз матонат ва мардлик намунасини кўрсатиб, бу оғир синов пайтида ҳам ўз касбига, маслагига содиқ қолди. Ноҳақлик ва ҳиёнат қурбони бўлган Мирзакалон Исмоилий ҳибсхонада кечирган изтиробли кунларида яратилган “Фарғона тонг от- гунча” (1958, 1967) номли роман-трилогиясида Октябрь тўнтариши арафасидаги ўзбек халқининг оғир хаёти ва маърифат сари интилишини улуғлади. Роман ғоявий, бадиий жиҳатдан ўзбек прозаси ютуқларини мужассамлаштирди.

Ҳақ қарор топиб, озодликка қайтган М. Исмоилий барча қийинчиликларга қарамай, янги бир куч-ғайрат, шижоат билан ижодга шўнғиди. Адиб бу даврда янада баракали ижод қилди. Жумладан, “Бизнинг роман” (1963) асарида ёшлар ҳаётини акс эттирди. “Одамийлик қиссаси” (1965) каби ахлок-одоб меъёрлари тантанасини мадҳ этувчи пухта, гўзал насрий асарлари билан ўзбек адабиётини юксалтиришга ўз улушини қўшди.

Мирзакалон Исмоилий узок давом этган оғир касалликдан сўнг 1986 йилда ва- фот этди. Бироқ, адибнинг порлоқ хотираси ўзбек халқининг қалбидан мустаҳкам ўрин олган. Мана, вафотларидан бери шунча йил ўтса-да, у зотнинг мўътабар номла- ри хануз шогирдларнинг, адабиёт ва санъат ихлосмандларининг қалб ардоғида.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

qcexcbucfcfgbjhwow-x1belruottabt

Пўлат Бобожонов «Жаслиқ»даги маҳкумлар сонини очиқлади

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов “Ўзбекистон 24” телеканалига Жаслиқ колонияси тугатилиши ҳақида интервью …