Главная / Сиёсат / Мирзиёев ўқитувчиларнинг савияси талабга жавоб бермаслиги, дарсликлар хатога тўла эканини айтди
<

Мирзиёев ўқитувчиларнинг савияси талабга жавоб бермаслиги, дарсликлар хатога тўла эканини айтди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 ноябр кунги ҳукумат мажлисида мактабларда ўқитиш тизимини танқид қилиб, мактаб ўқитувчиларининг билими ва малакаси талабга жавоб бермаслигини айтди.

Президентга кўра, тизимдаги 422 мингдан ортиқ педагогнинг 65 минг нафари ўрта махсус маълумотли. Атиги 11 минг нафар ўқитувчи олий тоифали.

Айни пайтда 3 мингдан ортиқ педагог кадрларга реал эҳтиёж мавжуд. Жумладан, инглиз тили, рус тили ва адабиёти, бошланғич синф, информатика, математика фанлари ўқитувчилари етишмайди.

Мирзиёев ўз чиқишида, шунингдек, 3-, 5-, 8-синф ўқувчилари учун 33 мингдан зиёд дарслик етишмаслиги, дарсликларда хатоликлар кўплиги ҳам ачинарли эканини қайд этди.

Йиғилишда мактаблар биноси, уларнинг моддий-техник базаси ҳолатига ҳам эътибор қаратилди.

Мактабларда 11 йиллик тизимга ўтилгач, ўқувчилар сони 1 миллионга ортган. Бугунги кунда 138 та мактаб филиали ўз биносига эга эмас, 55 та филиалда ўқувчилар сони меъёридан юқори.

Инвестиция дастури доирасида 35 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишларини тезроқ якунлаш керак. 5 мингдан зиёд физика, кимё ва биология ўқув-лаборатория жиҳозлари, 43 минг тўплам ўқув мебели зарур.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

i6qxmfb0jcbqnxesqzcdbfwuy0yppiuq

Давлат божхона қўмитасининг собиқ раҳбари Муиджон Тоҳирий уч ярим йилга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди 16 май куни Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг собиқ раиси …