Главные новости
Главная / Сиёсат / Мирзиёев қўшимча дам олиш кунлари тўғрисида фармон имзолади
<

Мирзиёев қўшимча дам олиш кунлари тўғрисида фармон имзолади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида” фармон имзолади.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан ёйинланган фармон матнида “фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шароитлар яратиш, дам олиш ва байрам кунларидан оқилона фойдаланишини таъминлаш мақсадида” 2 январь (чоршанба), 22 март (жума) ва 2 сентябрь (душанба) кунлари 2019 йилда қўшимча дам олиш кунлари ўлароқ белгилангани қайд этилади.

Шунингдек, ҳужжат билан 2019 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилиши белгиланган:

5 январь (шанба) – 3 январга (пайшанба);

1 июнь (шанба) 6 июнга (пайшанба);

7 сентябрь (шанба) 3 сентябрга (сешанба);

28 декабрь (шанба) 31 декабрга (сешанба).

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

5u7l-xiswd-wnemi_qtrfaftu27piwe9-1

2019 йилда 16 киши қийноққа солишда айбланиб қамалган, уларнинг аксари ИИВ ва ДХХ ходимлари – Светлана Ортиқова

2019 йилда қийноққа солиш билан боғлиқ ҳолат тасдиғини топган ва айбдорлар қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилган. …