Главные новости
Главная / Сиёсат / Президент Мирзиёев бугун Юнусободга борди
<

Президент Мирзиёев бугун Юнусободга борди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманининг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, тадбиркорларнинг истиқболли режалари билан танишмоқда, деб хабар берди президент матбуот хизмати.

Давлат раҳбарига Тошкент шаҳрининг 2018-2019 йиллардаги инвестиция салоҳиятига оид маълумотлар тақдим этилди. Унга кўра, шу икки йилда пойтахтда 417 та лойиҳа амалга оширилиши, бунинг натижасида 25 мингдан зиёд иш ўрни яратилиши мўлжалланган. Жумладан, Юнусобод туманида 2019 йилда 38 та инвестиция лойиҳаси режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг иқтисодий имкониятлари кенглиги, пойтахт барча соҳаларда намуна бўлиши кераклигини таъкидлади. Жалб этилаётган хорижий инвестициялар ҳажмини янада ошириш, янги корхоналар ташкил этиш ва солиқ тушумини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

zkc-mhxxpw0h812epec7ey8oj8jk6j0j

Сенат раисига қўшимча ваколатлар берилди

Ўзбекистон Республикаси президенти «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий …