Главная / Сиёсат / ЕИ вакиллари Мирзиёевнинг Брюсселга кейинги йил бошида келишидан умидвор
<

ЕИ вакиллари Мирзиёевнинг Брюсселга кейинги йил бошида келишидан умидвор

Европа Иттифоқи бош қароргоҳи Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Брюсселга ташрифи 2019 йил бошида амалга ошишидан умид қилмоқда. Газета.uz нашрининг ёзишича, бу ҳақда Европарламент депутати Ивета Григуле-Петерсе 1 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-ЕИ парламент ҳамкорлиги қўмитасининг 14-йиғилишида билдирган.

Ивета Григуле-Петерсе мазкур йиғилишда Европа делегациясига раҳбарлик қилган.

“Брюссель президентингизни кутмоқда — бу имкон қадар кейинги йил бошида амалга ошса, яхши бўлар эди”, деди европалик депутат йиғилиш очилишида.

Ивета Григуле-Петерсе мулоҳазасича, Шавкат Мирзиёевнинг Брюсселга ташрифи Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги яқин беш-ўн йиллик ҳамкорликка аниқлик киритади ва бу ишни яна бир йил ортга суриш керак эмас.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

onajon

2010-йилдаги июнь воқеалари.

2010-йилдаги июнь воқеалари. 10-4-июндаҚирғиз Республикаси- нипг Уш шахрида, Уш ва Жалолобод вилоятларининг айрим жойларида киргиз …