Главные новости
Главная / Сиёсат / Мирзиёев қурилиш материаллари бўйича қарор имзолади. 1 июлдан янгича тартиб ўрнатилади
<

Мирзиёев қурилиш материаллари бўйича қарор имзолади. 1 июлдан янгича тартиб ўрнатилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган.

Қуйидагилар:

а) 2019-2025 йилларда маҳаллий хомашё геология-қидирув ишларини олиб бориш, қазиб олиш ва қайта ишлаш асосида қурилиш индустриясининг хомашё базасини кенгайтириш прогноз кўрсаткичлари ҳамда 2019-2025 йилларда диверсификация қилиш ва маҳсулот турларини кенгайтириш ҳисобига қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг мақсадли кўрсаткичлари қуйидагиларни назарда тутган ҳолда:

геология-қидирув ишларини олиб бориш, қазиб олиш ва қайта ишлаш асосида қурилиш индустриясининг хомашё базаси ҳажмларини оҳактош бўйича – 13,1 миллион тоннага, гипс тоши бўйича – 1,8 миллион тоннага, лойсимон компонентлар, ғишт хомашёси, кварц қуми бўйича – 1 миллион тоннага, кўчган тоғ жинслари (базальт) бўйича – 0,1 миллион тоннага, тош-шағал материаллар бўйича – 5,6 миллион метр кубга;

ишлаб чиқариш ҳажмларини обойлар бўйича – 47 баробардан ортиқ ҳажмга, йиғилган паркет панеллари ва плиталари бўйича – 19 баробарга, ёғоч қириндили плиталар ҳамда ёғоч ва бошқа ёғочбоп материаллардан тайёрланган плиталар бўйича – 15 баробарга, газбетон блоклари бўйича – 7 баробарга, лак-бўёқ материаллари ҳамда энергия ва иссиқликни тежовчи флоат-технология асосида ишлаб чиқарилган архитектура-қурилиш ойнаси бўйича – 4 баробарга, базальтдан тайёрланадиган композит арматура бўйича – 3 баробарга ва цемент бўйича – 2 баробарга ошириш;

б) халқаро молиявий институтлар ва хорижий банкларнинг кредитларини жалб қилиш орқали молиялаштириладиган, 2019-2021 йилларда қурилиш материаллари саноати соҳасида амалга ошириладиган истиқболли лойиҳаларнинг йиғма кўрсаткичлари ҳамда 2019-2021 йилларда қурилиш материаллари саноати соҳасида амалга ошириладиган истиқболли лойиҳалар рўйхати;

в) 2019-2020 йилларда қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.

Масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига Комплекс чора-тадбирларда кўзда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юкланади.

Белгиланишича:

вазирлик ва идоралар раҳбарлари Комплекс чора-тадбирларда кўзда тутилган вазифаларнинг бажарилиши ҳолати юзасидан маълумотларни ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига киритиб борадилар ва ушбу маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисларида кўриб чиқилади;

Вазирлар Маҳкамаси Комплекс чора-тадбирларда кўзда тутилган вазифаларнинг ижроси натижаси ва самарадорлиги тўғрисидаги батафсил маълумотларни ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб боради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг Комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ҳолати бўйича ҳисоботларини ҳар чоракда эшитиб бориш амалиётини жорий этади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси:

а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда 2020-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг минерал хомашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилиш давлат дастурини шакллантиришда янги конларни аниқлаш учун норуда фойдали қазилма бойликлари майдонларини геологик ўрганиш улушини 15 фоизга оширишни назарда тутади;

б) бир ой муддатда норуда фойдали қазилма бойликлар мавжуд ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи бўйича лицензиялар бериш тартибини мурожаатчилар зарур малакали мутахассисларга эга бўлиши ҳақидаги мажбурий лицензия талабини жорий этган ҳолда янада такомиллаштириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.

в) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси билан биргаликда қуйидагиларни ўз ичига олган қўшма чора-тадбирлар дастурини тасдиқлайди:

минерал хомашёни геологик ўрганиш, қазиб олиш ва қайта ишлашда ер қаъридан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишни, саноат ва тажриба-саноат шаклда қазиш учун берилган конларда кончилик ишларини маркшейдерлик ва геологик таъминлаш;

фойдали қазилма бойликларининг селектив танловига, фойдали қазилма бойликлари жойлашган майдонларда асоссиз ва ўзбошимчалик билан қурилмалар қурилишига йўл қўймасликка алоҳида аҳамият қаратган ҳолда ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ лицензия талабларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан назоратни кучайтириш;

минерал хомашёни қазиб олиш ва қайта ишлашда фойдали қазилма бойликларининг меъёрдан ортиқ йўқотилишига йўл қўйилганлиги ҳолатларини аниқлаш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш, шу жумладан, аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиб бориш орқали.

2019 йил 1 июлдан бошлаб шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:

а) маҳаллий қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт қилинаётган маҳсулотини сертификатлаштириш бўйича харажатлари “Ўзстандарт” агентлигининг асослантирилган ҳисоб-китобларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Экспортни ривожлантириш агентлиги томонидан қопланади;

б) тадбиркорлик субъектларининг солиққа тортиш базаси беш йил давомида тенг улушларда норуда фойдали қазилма бойликлари конларини ўзлаштириш учун зарур бўладиган муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмасини қуриш харажатлари миқдорига, бироқ Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Транспорт вазирлиги томонидан белгиланадиган нормативларга мувофиқ ҳисобланадиган суммадан ортиқ бўлмаган миқдорга камайтирилади;

в) тегишли синовлардан ўтган ва белгиланган тартибда мувофиқлик сертификати берилган қурилиш материаллари қурилиш ишларида қўлланилиши мумкин;

г) техноген минерал ҳосилаларнинг тури ёки кўриниши, уларнинг миқдор ва сифат кўрсаткичлари ҳамда уларни сақлашнинг кон-техникавий шарт-шароитларини тавсифловчи маълумотлар тадбиркорлик субъектларига уларнинг сўровига асосан бепул тақдим этилади;

д) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

кредит суммасидан қатъи назар қурилиш материаллари саноати соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун 2022 йил 1 июлга қадар жалб қилинадиган тижорат банкларининг миллий валютадаги кредитлари бўйича фоиз харажатлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошган миқдорида, бироқ 10 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорда, шунингдек, хорижий валютадаги кредитлари бўйича фоиз харажатлари тижорат банклари томонидан белгиланган ставканинг 40 фоизи миқдорида, бироқ 4 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорда қопланади;

қурилиш материаллари саноати соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун 2022 йил 1 июлга қадар жалб қилинадиган тижорат банкларининг кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 8 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафилликлар берилади.

2021 йил 1 январга қадар олиб келинаётган хомашё рўйхатга мувофиқ божхона божларини тўлашдан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва Уюшманинг қуйидаги таклифларига розилик берилди:

а) қурилиш материаллари саноати соҳасидаги лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш учун 2019-2021 йилларда халқаро молиявий институтлар ва хорижий банкларнинг 500 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдордаги узоқ муддатли имтиёзли кредит линияларини жалб қилиш ва фойдаланиш;

б) кредит линиялари ҳисобига қурилиш материаллари саноати соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштиришнинг қуйидаги механизмини жорий этиш:

кредит линиялари маблағлари биринчи навбатда Рўйхатга киритилган лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади;

лойиҳалар импорт орқали келтириладиган асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи қисмларнинг қиймати миқдорида, бироқ лойиҳа бўйича умумий капитал харажатларнинг 70 фоизидан ошмаган миқдорда молиялаштирилади;

Рўйхатга киритилган лойиҳаларни кредит линиялари маблағларидан молиялаштириш ҳажмларини кўзда тутилган лимитлардан ошириш ҳамда Рўйхатга киритилмаган лойиҳаларни молиялаштириш тижорат банки томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва Уюшма билан биргаликда икки ой муддатда лойиҳани амалга оширишнинг аниқ механизмлари ва муддатлари, шунингдек, лойиҳа ташаббускорлари ва масъул ижрочиларини кўзда тутган ҳолда ҳар бир лойиҳа кесимида кредит линиялари маблағларини жалб қилиш ва ўзлаштириш бўйича тармоқ жадвалларини тасдиқлайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг энергия тежамкорлик мезонларига мувофиқ келмайдиган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларни 2021 йил 1 январга қадар кўмирдан ва табиий газга муқобил бўлган бошқа ёқилғи турларидан фойдаланишга босқичма-босқич ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

ofnvnxohn2jx-x3q_s6cf1afvcogqp57

Ҳудудлар қайтадан тоифаланади. «Яшил» «қизил»га айланиши мумкин

Ўзбекистон ҳудудлари эпидемиологик вазиятга кўра қайтадан тоифаланади, ҳозиргача «яшил» ва «сариқ» ҳисобланган туман ёки шаҳарлар …