Главные новости
Главная / Технологиялар / Microsoft Windows Phone’дан воз кечиб қўя қолди
<

Microsoft Windows Phone’дан воз кечиб қўя қолди

Microsoft ижрочи директори Жо Бельфиорнинг маълум қилишича, компания Windows 10 Mobile учун янги қурилмалар ва янгиланишларни яратмайди. Бу ҳақда у Twitter’да ёзган.

«Албатта, биз платформани қўллаб-қувватлашда давом этамиз… Хатоларни тўғирлаб борамиз ҳамда хавфсизлик тизимлари янгиланишларини чиқариб борамиз ва ҳоказо, – дея маълум қилди Бельфиор. – Лекин янги функциялар ва қурилмаларни чиқариш режалаштирилмаган».

Шунингдек, унинг айтишича, компания иловалар ишлаб чиқувчиларини жалб қилишга ҳаракат қилмоқда: «Биз уларга пул тўлаганмиз, уларнинг ўрнига иловаларни яратганмиз». Бироқ, фойдаланувчилар сонининг камлиги кўплаб компаниялар платформага сармоя киритишни истамаслигига олиб келди.

Ўтган йилнинг май ойида Microsoft мобиль бўлинмалардан 1,8 мингдан зиёд ходимни ишдан бўшатиш ниятида эканини маълум қилганди. Шу билан бир вақтда корпорация Lumia смартфонларини чиқаришдан воз кечди ва бор эътиборини Surface бренди остидаги янги маҳсулотлар қаторига қаратди.

Ҳаққимизда Meg D

Яна маълумот

ugy4zjgx16cxbnm8vy5pnkmz0zz1cn4n

Самсунг букилувчи смартфонини сотувга чиқаришни кейинга қолдирди

Samsung Electronics компанияси букилувчи экранли янги Galaxy Fold смартфонларини дисплейи билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш учун …