Главная / Жаҳон / Microsoft асосчиларидан бири бўлган Пол Аллен вафот этди
<

Microsoft асосчиларидан бири бўлган Пол Аллен вафот этди

Пол Аллен ва Билл Гейтс.
Пол Аллен ва Билл Гейтс.

Билл Гейтс билан ҳамкорликда Microsoft ширкатига асос солган Пол Аллен 15 октябрда 65 ёшида саратон касаллиги оқибатида вафот этди.

Билл Гейтс ва Пол Аллен персонал компьютер соҳасида инқилоб яратган Microsoft ширкатига 1975 йилда асос солган эди. Ширкатни Micro-soft деб аташни Пол Аллен таклиф қилган.

Пол Аллен 1983 йилда саратон касалига чалингани ортидан ширкатни тарк этган эди. Шифокорлар уни даволашга муваффақ бўлган, шундан сўнг Microsoft акцияларининг сезиларли қисмига эгалик қилаётган Пол Аллен сармоядорлик фаолияти билан шуғуллана бошлаган.

У Stratolaunch деб номланган космик транспорт ширкатига, сунъий интеллектни тадқиқ қилиш институтига, биофанлар институтига асос солди. Бундан ташқари профессионал футбол ва баскетбол командаларига эгалик қилди.

Бир нечта муваффақиятсиз инвестициявий лойиҳаларга катта миқдорда пул ётқизганига қарамай, унинг бойлиги 20 миллиард доллар экани айтилади. У 2 миллиард долларни хайр-эҳсон ишларига сарфлаган.

2014 йилда у Эбола вирусига қарши курашиш учун 100 миллион доллар, 2016 йилда Сиэтл шаҳридаги уйсизларга уй қуришга 30 миллион доллар берган.

“Пол ҳақиқий ҳамкор ва дўст эди. Усиз персонал комьютер олами яратилмаган бўлар эди”, деб ёзди Билл Гейтс.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

u6-gg0_qopjrqbplgf3g94nesrglgdo9

Эксперты рассказали, как Турция направляет в Германию имамов, чтобы укрепить свое влияние в стране

В Германии может быть введен налог на финансирование мечетей, который будут обязаны платить граждане, причисляющие …