13/12/2024
Главная / Жамият / Мен севаман – сен севасанми?

Мен севаман – сен севасанми?

Биз юқорида айтиб ўтганимиздек, муҳаббатдаги энг хавфли палла иккинчи босқичдан сўнгги – учинчи босқичга ўтишдир. Ўтиш ҳар қайси давр учун маълум инқирозлар билан кечгани сабабли, бу босқичда ҳам қатор қийинчиликлар кузатилиши мумкин. Чунки айнан шу даврдан бошлаб севилган инсонни идеаллашти-
риб, идрок қилишга мойиллик камайиб боради. Энди шахс қандай булса, шундайлигича – аниқ ва холисона идрок қилинади. Фидойиликнинг йўналиши ўзгариб, кўпроқ фарзандлар томонга оғади. Руҳий тўйиниш – эр-хотиннинг бир-биридан тўйиб қолиши оилада турли икир-чикирлардан низолар келиб чиқишига сабаб бўлади.

sevaman

Эр-хотинлар қанчалик ёш бўлсалар, олимларнинг таъкидлашича, бу давр шунчалик оғир угаркан, низолар тезлашаркан. Улар ёшлиги, тажрибасизлиги туфайли «муҳаббатимиз улди», деб ўйлашади ёки бундан ҳам баттари: «Муҳаббатда, умр йўлдош танлашда адашдим, мен ҳали ёшман, хатоимни тўғрилаб оламан», деган хулосага келишади. Куёв ўзича: «Кўча тўла хотин», деса, келин: «Эр қуриб қолибдими, қанча хушторларим бор, розилик берсам, эртагаёқ ҳақиқий эркакка турмушга чиқаман», дейди. Бундан фақат оилавий ёнғин авжга чиқади, чинни синишга келади.

Бу – оила, муҳаббат босқичлари, ҳиссиёт ифодасида мижозларнинг аҳамиятини билмаганимиздан. Оила, муҳаббат, руҳият бобида саводсизлигимиздан, агар шу саводхонлик мавжуд булса, хотиржам, босиқлик билан тўйинишга учраган ҳиссиётлар таҳлил қилиниб, туғри хулоса чиқариб олиш, чорасини кўриш имкони қидирилади.

Масалага ақл-идрок билан, муҳаббатнинг ўтган босқичларида кечирилган яхши давр ҳурмати улароқ ёндашган кишилар, нафсиламбирини айтганда, «осмон узилиб

ерга тушгулик» ҳеч бир ҳолат юз бермаганини, аксинча, жуфтлар «кўпроқ ширинлик еб қуйгаиларини» тез англаб етадилар ва «муҳаббатимиз ўлибди», хулосасидан йироқ бўладилар.

Ҳаётда шундай таҳлилнинг зарурлигини англаб етмаганлар салбий муносабатлар қулига айланиб қолганини кўплаб кўриш мумкин.

Бунда асосий сабаб бир чеккада қолиб, аксарият, келин ёки куёвнинг ота-онасидаги камчиликлар ўртага ташланади, дўсти ёки қариндошининг тўйдан аввал огоҳлантиргани борми, гуйдан олдин севишганлар орасида булиб утган низолар борми – эсланади. Куёв ва келин маълумотидаги тафовутлар ҳам четда қолмайди:
«Саводсиз бўлмаса, шу ишни қилармиди?», «Олий маълумотли хотин олгандан кура уйланмасдан утган яхши!» Илгарилари ҳурмат билан қараладиган жуфтлар ёши орасидаги тафовут асосий сабаб қилиб кўрсатилади: «Эринг катта булса, ақл ўргатади», «Эринг ўзингдан катта булса, эзма бўлади». Аввалдан кимга уйланаётгани ёки кимга эрга тегаётгани улардан сир тутилгандек касблар ҳам низога баҳона: «Хотининг пе-
дагог булса – бир умр тарбиялайди», «Эринг санъаткор бўлса – оилавий ҳаётинг саҳнага айланади», «Хотининг санъаткор булса – вафосизлик соя каби ажралмайди».
«Уз миллатим вакили билан турмуш қурганимда бундай хорланмас эдим!», «Узбек қизга уйланганимда, фариштадек бошини эгиб турарди!» каби миллий тафовутдан, айниқса, ота-онага алоқадор камчиликдан ахтарилади ҳамма сабаб: «Ичкиликбоз отанинг ўғли ким бўларди?», «Ит эмганига тортади!» Онгсизлик, иродасизлик, енгиллик оқибати бор айб умр йулдошига ағдарилади. Оқибатда муҳаббат тобора жарга
қулайверади.

Бундай муносабат шакллангандан сунг оилавий ҳаётдаги ҳар қандай келишмовчилик ва низолар худди шу муносабат заминида ҳосил булаётгандек идрок этилади. Бу муносабатга туғри келмаган яхши далиллар хотирада сақланмайди-ю, туғри деб қабул қилинаётган ёмонлик эса тобора онгу юракни забт этаверади. Бора-бора эркак ҳам, аёл ҳам салбий муносабатларнинг қулига айланадилар. Аста-секин никоҳнинг пойдевори емирилиб, оила барбод бўлишига олиб келади. Судда кўпинча эр-хотинлар эмас, уша майда-чуйда нарсалар тўкнашади. Аксарият кечагина бир-бирига:
«Мен севаман, сен севасанми?» деб турганлар низо нимадан чиққанини ҳам эслашолмайди, деб ҳикоя қилади фуқаролик ишларини кўрувчи судья. Ачинарлиси шуки, эру хотинлар шу салбий муносабатларнинг интизомли, принципиал, жасур жангчиларига айланадилар. Улар орасидаги жанг муҳаббатни тамомила топтаб булмагунларича давом этаверади.

Халқимизда «Олдингдан оққан сувнинг қадри йуқ», деган мақол бор. Бу, энг аввало, оилавий ҳаётга, эр-хотинлар орасидаги муносабатларга тааллуқлидир. Шунинг учун доимо уртадаги севги-муҳаббатнинг, қадр-қимматнинг арзимас сабабларга кура йўқолишига йўл қуймаслик, кўнгилсизликларнинг олдини олиб яшаш керак. Акс ҳолда кейинги афсус ва пушаймонлар бир умр руҳий азоб беришини, ҳаётни қайта бошлашиинг эса имкони бўлмаслигини ёддан чиқармаслик лозим.

Ҳаёт мураккаб жараён, унда нималар бўлмайди, дейсиз. Арзимас сабаблардан жанжал чиқаришга, уни авж олдиришга ҳаракат қилмаслик керак. Бизда «эр-хотиннинг уриши – дока румолнинг қуриши», деган ибратли гап бор. Хусусан, уртада фарзандлар пайдо бўлгандан кейин жуда эҳтиёт бўлиш зарур. Барбод булаётган мухаббат туйғусини ҳеч бўлмаганда норасида гудаклар ҳурмати учун, улар тақдирини уйлаб ҳам асраб қолиш шарт. Лоақал оила сақлаб қолинмаганида ҳам, севги-муҳаббат ҳисларининг нафратга айланиб кетишига йўл қўймаслик зарур.

Оила ҳаётидаги хурсандчиликларни, илгариги ширин дамларни, илиқ муносабатларни эслаш, уларни қадрлаш арзимас низоларнинг аланга олишига йўл бермайди. Эр ёки хотин бир-бирларининг хулқ-атворларидаги ижобий хусусиятларни эслаб, жуфти дунёдаги энг кераги эканини англаганларида ўртадаги уришиқ ҳолат «дока румол қурнгунча» ҳам давом этмайди. Муҳаббат енгиб чиқади.

Яна маълумот

image-1691756830_2574

Шаҳвоний нуқталар

Жинсий ҳаёт кечириш учун эркаклар ва аёллар ўз жуфтларининг хусусиятларини яхши билишлари керак. Бу хусусиятлардан …