Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Гўшт, картошка, шакар ва гуручни 2020 йилгача Ўзбекистонга бож тўловларисиз олиб кириш мумкин
<

Гўшт, картошка, шакар ва гуручни 2020 йилгача Ўзбекистонга бож тўловларисиз олиб кириш мумкин

2020 йилнинг 1 январига қадар тирик қорамол ва қўй-эчкиларни, қорамол, қўй ва эчки гўштини, картошка ва соя ловиясини, кунгабоқар ва кунжут уруғини ҳамда шакар ва гуручни Ўзбекистонга божхона тўловлари тўламасдан олиб кириш мумкин.

Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” Telegram-канали маълумотига кўра, янги тартиб Ўзбекистон президентининг “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ равишда жорий этилмоқда.

Бундан ташқари, 2020 йилнинг 1 январигача цемент, асбест, қурилиш ойнаси, ёғоч ва кўмир маҳсулотлари импорти бўйича ҳам божхона имтиёзлари тақдим этилган.

“Бунда божхона имтиёзлари ишлаб-чиқарувчи корхоналар ўзларининг эҳтиёжлари учун асосий қурилиш материаллар, шу жумладан, цемент клинкери ва асбестни импорт қилганда ҳам қўлланилади”, дейилади Адлия вазирлиги хабарномасида.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

e2l1lxkbn8roup2widig23yqlotrmy1h

«Аҳолини хавфдан огоҳлантириш жуда осон ва у қиммат эмас» – хорижлик эксперт «Сардоба» ўпирилиши ҳақида

Нидерландияда жойлашган DELTARES мустақил тадқиқот маркази экспертлари «Сардоба» сув омборидаги техноген офат юзасидан бирламчи таҳлилларини …