Главные новости
Главная / Жамият / Мажбурий меҳнатга қарши курашда давлат ва интернет нашрлар ҳамкорлиги йўлга қўйилади
<

Мажбурий меҳнатга қарши курашда давлат ва интернет нашрлар ҳамкорлиги йўлга қўйилади

mehnatЖорий йилнинг 17 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида ижтимоий соҳа вакилларини ободонлаштириш ва бошқа мажбурий ишларга жалб этишнинг олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олиб бораётган ислоҳотларга зид равишда ижтимоий соҳа вакиллари, хусусан ўқитувчи ва шифокорларни турли юмушларга мажбурлаётган мутасаддилар қаттиқ огоҳлантирилди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда ҳудуд миқёсида ўтказиладиган тадбирларга тайёргарлик кўриш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқишда ходимлар меҳнат ҳуқуқлари бузилиши ҳолатининг олдини олиш ва фуқароларни жамоат ишларига қонуний жалб этилишига эндиликда алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик юзасидан жамоатчилик назоратини ташкил этиши белгиланмоқда. Айниқса, бюджет ташкилоти ходимлари қишлоқ хўжалиги, коммунал хўжалик, қурилиш ва ободонлаштириш, иккиламчи хом-ашё йиғиш ишларига мажбуран жалб этилмаслиги алоҳида назоратга олинади.

Ҳукумат томонидан барча мутасаддиларга аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича зудлик билан ҳуқуқ-тартибот органларига маълумот етказилиши таъминлаш вазифаси қўйилмоқда. Мажбурий меҳнатни бартараф этишга қаратилган саъй-ҳаракатлар доирасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан оммавий ахборот воситасида мажбурий меҳнат мавзусида ёритилаётган материаллар тизимли равишда ўрганиб борилиши қатъий белгиланди ва интернет нашрлар билан ҳамкорлик кучайтирилади.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

rscv8dx1eyhsdaltrghcz7gv8l6dyoi8

2020 йил 1 январдан янги нотариал ҳаракатлар жорий этилади

Президент “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Фармонга кўра, 2020 …