Главные новости
Главная / Жамият / Матёқуб Матчонов ўзбек киноарбоблари уюшмасига раҳбар бўлди
<

Матёқуб Матчонов ўзбек киноарбоблари уюшмасига раҳбар бўлди

Матёқуб Матчонов.
Матёқуб Матчонов.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Матёқуб Матчонов 16 октябрь куни “Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси” нодавлат нотижорат ташкилотига раис этиб сайланган.

“Ўзбеккино” миллий агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Уюшма Ўзбекистон президентининг шу йил 24 июлида чиқарилган “Миллий киноиндустирияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ қайта ташкил этилган.

Тошкентдаги “Алишер Навоий” номли киносаройнинг катта залида Уюшманинг сешанба куни бўлиб ўтган илк конференцияси таниқли актёр М.Матчонов раисликка бир овоздан сайланган. Шунингдек, мазкур анжуманда ташкилотнинг келгусида бажариладиган мақсадли режалари белгилаб олинган.

Ҳаққимизда mohammad.ms

Яна маълумот

01

Жанубий Кореяда метро Ўзбекистондагидан қанчалик фарқли?

Корея Республикасининг иккинчи энг йирик шаҳри – Бусанда метрополитен 1985 йилда ташкил этилган бўлиб, у …