matbuot-akhborotЎзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бошқаруви тизимида ўзгариш рўй берди. Бу ҳақда KUN.UZ манбаси хабар бермоқда.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўктам Рустамович Ҳамроев Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинланган.

Шу вақтга қадар ушбу лавозимда ишлаб келган Комил Тоҳирович Мансуров мазкур лавозимдан озод қилинди.