Главная / Маданият / Масжид одоблари
<

Масжид одоблари

masjid1. Авваламбор шуни эсда тутиш лозимки, диёримиз масжидларида Ҳанафий мазҳабида намоз ўқилади.
2. Масжидга ғусл ва таҳоратли ҳолда келиш лозим.
3. Бадбўй ҳидлардан халос бўлиб, хушбўйланиб келиш лозим.
4. Масжидга келишдан олдин хом пиёз, саримсоқ, тамаки, нос ва бошқа ўткир ҳидли таомлар истеъмол қилмаслик лозим.
5. Касб-кори юзасидан ҳар хил жойларда ишлайдиганлар (масалан, қурувчилар, чилангарлар, чорва молларини боқувчилар ва бошқалар)               ибодатга бадбўй иш кийимларда эмас, тоза ва ювилган кийимларда келишлари лозим.
6. Масжидга келувчилар ибодатга яроқли бўлган ҳолда соғ-саломат бўлишлари керак.
7. Ҳар қандай юқумли касалликларга чалинганлар масжидга, яъни жамоатга фақат тўла даволаниб бўлгандан сўнг келишлари лозим.
8. Масжидга оёқ кийимини ва пайпоқларни тозалаб кириш лозим.
9. Масжидга ўнг оёқ билан кириб, масжиддан чап оёқ билан чиқилади.
10. Масжидга кираётганда “Бисмиллаҳ, саламун ала Росулиллаҳ, Аллоҳуммафтаҳ лий абваба роҳматик” дуосини ўқилади.
11. Масжидга кирувчилар қўл телефонларини бутунлай ўчириб қўйишлари лозим.
12. Намоз ўқиётганлар олдидан кесиб ўтмаслик лозим.
13. Масжидга киргандан сўнг, агар намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақт бўлса, икки ракат таҳиятул масжид намозини ўтирмасдан олдин ўқиб олиш         лозим.
14. Масжидга киргандан кейин намоз ўқимай чиқиб кетмаслик керак.
15. Масжид ҳудудида, айниқса, хонақоҳларда дунёвий гапларни гапирмайди, бошқаларнинг ибодатига халақит бермайди, Аллоҳни зикр қилиб           ўтириди.
16. Намоз ўқиётганда бошқаларни чалғитмаслик мақсадида махфий айтиладиган барча зикрлар ва дуоларни товуш чиқармасдан айтиш лозим.
17. Ибодат пайтида бўлар-бўлмасга йўталавериш, акса уриш одобдан эмас.
18. Олдинги сафларда бўш жой бўла туриб, орқадаги сафларга ва ўтиш жойларига ўтириб олмаслик керак.
19. Намозхонларнинг елкалардан ошиб ўтмаслик лозим.
20. Уламо ва ёши улуғларни иложи борича олдинги қаторларга ўтказган маъқул.
21. Саф тортганда, сафларнинг тўғрилиги оёқ учлари билан эмас, оёқ тўпиқлари ёки елкаларнинг тўғрилиги билан текисланади (чунки оёқ                   узунликлари ҳар кимда ҳар хил ва таналар олдин ё орқа бўлиб қолиш эҳтимоли бор).
22. Иложи борича намозхона ичида бош саждага тушадиган жойлардан оёқ босмасдан ўтилгани маъқул (оёқ остининг чиркинлиги пешонага                 тегмагани яхши).
23. Намозхон бош кийимли бўлгани афзал (суннат).
24. Кун давомида қуёш чиқиш ва ботиш, қуёшнинг қиём вақти (яъни, намоз ўқиш ҳаром пайти)да, шунингдек, имом хутба ўқиётганида, маъруза          қилаётганида нафл намоз ўқимаслик, гаплашмаслик ҳамда қори масжидда Қуръон тиловат қилаётган пайтида намоз ўқимаслик лозим. Таҳиятул      масжид намози бундай пайтларга тўғри келган вақтда ўрнига “Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллаҳ, валлоҳу акбар” деб айтиш мумкин.
25. Намоздаги қиёмда турганда, руку ва саждага борганда, қаъдада ўтирганда ёнма-ён турганларнинг ҳам намозига халақит бермаслик учун               тирсаклар ва оёқларни ортиқча кенг қилмаган маъқул.
26. Намоз тугамасдан олдин туриб кетиш нотўғри. Албатта, узрлилар бундан мустасно.
27. Қироат ва дуо қилинаётганда шошиб масжиддан чиқиб кетмаслик керак (Таҳорати танг бўлиб қолганлар бундан мустасно).
28. Масжидни пок ва озода сақлаш, масжид ҳовлисига туфламаслик лозим.
29. Масжидга аврат аъзолари очилган ёки руку-сажда қилганда аврати очилиб кетадиган калта ва тор кийимларда келиш мумкин эмас.
30. Масжидга келган намозхонларнинг буюмлари, кийим, пул, телефон кабиларини ўғирлаш ҳаром бўлиб, бу ишнинг ҳукми ва жазоси оддий                 ўғирликдан қаттиқроқ саналади.
31. Масжиддан шошилмай ва тиқилинч ҳосил қилмай, қария ва ёш болаларга эътибор бериб чиқиб кетиш керак.
32. Масжиддан чиқаётганда, “Бисмиллаҳ, саламун ала Росулиллаҳ. Аллоҳумма, инний асъалука мин фазлик”, деб дуо қилинади.

Нозимжон Иминжонов

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

узбек онаси

Оналар учун шеърлар

Ул инсон мен учун жон совға қилган. Мен унга байрамда нима бераман? Арзон салафанга, ҳуник …