kim-chen-irҚозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Шимолий Корея ядровий дастури билан боғлиқ вазият юзасидан изоҳ берди, деб хабар қилмоқда Tengrinews.kz.

Қозоғистон ТИВ раҳбари Қайрат Абдраҳманов Қозоғистон Республикаси парламенти мажлисидаги ҳукумат соати давомида Қозоғистон ташқи сиёсатининг Осиё йўналишидаги асосий устувор жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот берган.

“Минтақадаги хавфсизликка таҳдидлардан бири КХДРнинг ракета-ядро дастури ҳисобланади. Шимолий Корея фақатгина 2016 йилда 14 та баллистик ракетани учирди, шунингдек олтинчи ядро синови муваффақиятли амалга оширилгани ҳақида маълум қилди. Қозоғистон Шимолий Корея ядровий дастурига доир боғлиқ вазиятни диққатлик билан кузатиб бормоқда. Биз Пхеньяннинг масъулиятсиз сиёсатини барча каби қоралаймиз, у ядросиз келажакни таъминлаш бўйича коллектив саъй-ҳаракатларга рахна солмоқда”, – дея айтиб ўтди Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўз чиқишида.