Главная / Маданият / Масжидул Ақсо ҳақида 8 маълумот
<

Масжидул Ақсо ҳақида 8 маълумот

masjidМасжидул Ақсо мусулмонлар учун Макка ва Мадинадаги Масжидул Ҳаромлардан кейинги учинчи улуғ қадамжо ҳисобланади. Ислом буни Пайғамбаримиз Маҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Мерож” кечалари билан боғлайди. Шунингдек, бу жойда “Исро” кечаси жамики пайғамбарлар Пайғамбаримиз Маҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) орқаларида туриб намозга иқтидо қилганлар. Бундан ташқари ушбу масжид тўғрисида баъзи эшитмаганларимиз ҳам бор:

1. Масжидул Ақсо бир эмас бир неча масжидлар мажмуасидир. “Ақсо” мажмуанинг жанубида, шарқий қисмида эса “Қибла” масжиди жойлашган. Шунингдек, “Буроқ” ва “Марвани” масжидлари ҳам мажмуадан ўрин олган. Баъзан Масжидул Ақсони Ҳаром аш-Шариф деб аташади.

2. Бу жой бир қанча пайғамбарлар ўтган қадамжодир. Дафн этилган пайғамбарлар ва Пайғамбаримиз Маҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобалари сони маълум эмас. Ана шу масжид қурилишида вафот этган Сулаймон (алайҳис салом) ҳам шу ерга дафн этилганлар.

3. Ҳаром аш-Шариф имом Абу Хамид Ғаззолий яшаб ижод этган макондир. Бу ерда у ўзининг Ислом адабиётидан муҳим ўрин эгаллаган “Диний фанлар тикланиши” асарини ёзиб тугатган. Бу инсон Қуръони карим илмини чуқур ўрганган, фақиҳ ва мутафаккир сифатида Ислом оламида катта шуҳрат қозонган. Унинг ижод қилган хонаси ҳанузгача мавжуд.

4. Масжидул Ақсодан илгари отхона, сарой ва қатл этиш маскани сифатида ҳам фойдаланилган. Салибчилар Иерусалимни босиб олганларида етмиш минг нафардан зиёд аҳолини қириб ташлаганлар. Шунда “Қибла” масжидини саройга айлантириб, қуббага ҳоч белгиларини ўрнатишган, ертўлаларини эса отхона қилишган. Тирик қолган мусулмонлар эса Ақсо марказига ўрнатилган бутга тортиб михлашган. Вақт ўтиб Салоҳиддин Иерусалимни босиб олган ва ҳочни синдирган. Ҳоч белгиси излари ҳали-ҳали кўриниб туради.

5. Бу жойда афсонавий минбар бор. Уни Ислом тарихидан алоҳида ўрин олган машҳур Нуриддин Занги қурдирган. Усталар уни маҳорат билан бирорта мих ёки елим ишлатмасдан ясаганлар. У битгунича Нуриддин Занги қазо қилиб кетди. Вафотидан сўнг Салоҳиддин бу савобли ишни охирига етказди. Минг афсуски минбарнинг кўп қисми ҳозиргача сақланмаган.

6. Ҳаром аш-Шарифнинг ҳозирги қуббаси бошқача бўлган. Ислом тарихидаги биринчи қубба шу масжидга халифа Абдул ибн Марван томонидан бунёд этилган. Аввал у ёғочли бўлиб, мис, қўрғошин ва сопол билан қопланган эди. Султон Сулаймон даврида унга тилла суви юритилган, масжиднинг олд томони эса Усмонлилар услубида бўйалган.

7. Масжидул Ақсо ҳудуди бир вақтлар ахлатхона ҳам бўлган. Яҳудийларга бу ерда яшаш таъқиқланганида румликлар ҳудудни ахлат ташлайдиган жой қилиб юборганлар. Халифа Умар (розияллоҳу анҳу) шаҳарни озод қилганларида ўз қўллари билан бу жойларни тозалаган эканлар. Шунингдек, у киши атрофдаги етмишта яҳудий оиласининг бу ерда қўним топишларини амр этганлар. Бу олийжаноб ҳиммат аллақачон яҳудийларнинг эсидан чиқиб кетган бўлса ажаб эмас.

8. Бундай улуғ жой ёнғинга ҳам учради. 1967 йилда масжид яна Исроил назоратига ўтди. Шунда 1969 йили австралиялик сионизм тарафдори Нуриддин минбари ҳамда Қибла масжидини ёқиб юборди. Фаластин аҳли саъй-ҳаракати билан олов ўчирилди ва масжид яна қайта тикланди. Аммо ҳанузгача яҳудийлар дастидан бу ердаги мусулмон аҳлига тинчлик йўқ.

Реклама

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

nasihat

Одамларга ташаккур айтмаган…

Кунларнинг бирида бир камбағал ёш йигитча дарсларига маблағ тўплаш мақсадида маҳаллалар оралаб материаллар сотиб юрар …