Главная / Маданият / Масжидлардаги ваъзлар мавзуси яна давлат назоратига қайтарилди

Масжидлардаги ваъзлар мавзуси яна давлат назоратига қайтарилди

Ўзбекистонликлар 21-23 август кунлари расман Қурбон ҳайитини нишонлаëтган кезда Озодликка “Тошкентнинг “Чўпонота” масжидида Қурбон ҳайити куни ноиб юқоридан тушган тезисни ўқиб бериб қўя қолгани мазмунли маъруза эшитиш орзусида келган масжид қавмини ранжитди¸ деган мазмунда шикоят келди.

masjid

Ҳайит куни маъруза қилган масжид ноиби Озодлик билан суҳбатда “диний идорадан келган тезисни нуқта-вергулигача ўзгартирмай ўқиб беришга мажбур эканлигини” тан олди.

Суҳбатдош масжиддаги ваъзлар диний идора назоратига қайтганини тасдиқлади. Жорий йил февралида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Айдарбек Тулепов ишдан олинганидан кейин бир муддат имомларнинг жума ваъзлари назорат қилинмай қўйган эди.

Назорат қайтди

Маҳаллий масжид ноибининг эътирофига кўра¸ шу кунларда жума ваъзлари ва умуман масжид фаолияти устидан давлат назорати олдинги ҳолатига қайтган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарларидан бири 23 август кунги суҳбатида мамлакатдаги 2039 та масжид имомларига бир хилдаги жума ваъзлари тезиси жўнатилганини тасдиқлади.

Идора мутасаддиси Озодлик билан суҳбатда бундай марказлашган назоратни имомларнинг мустақил равишда ваъз қилишга етарли билими йўқлиги билан изоҳлади.

Дин ишлари идорасининг Озодликка исми ошкор қилинмаслик шарти билан гапирган бошқа мулозимининг айтишича¸ “етарли билими бўлмасдан қавмни чалғитадиган имомлар ишдан олинган”.

Мулозимга кўра¸ хусусан¸ Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди имом-хатиби Одилхон қори Исмоилов “тасдиқланмаган хабарларни тарқатганликда” айбланиб¸ ишдан олинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакилининг Озодликка билдиришича¸ кейинги икки ой ичида ўнлаб имом¸ жумладан Фарғона тумани бош имом-хатиби Ҳасанбой Ашуров¸ Самарқанд туманидаги “Имоми Аъзам” жоме масжиди имом-хатиби Абдураҳим Пўлатов каби имом-хатиблар хам ўз чиқишларидаги “хато-камчиликлар боис” ишдан бўшатилган.

Эркинликнинг беш ойи

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг исми айтилишини истамаган мулозимига кўра¸ “жорий йил февралидан бошлаб июлгача 5 ой мобайнида масжидлар назоратсиз фаолият кўрсатган”.

– Июль ойида Ўзбекистон Мусулмонлари идорасига ДХХ зобити Дилшод Ҳошимов ўринбосар қилиб тайинланди. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитасига эса олдин ИИВ тизимизда ишлаган (подполковник – таҳр.) Нуриймон Абулҳасан муовин бўлиб келганидан кейин олдингидек назорат қайтарилди. Буни мен ижобий деб биламан. Чунки беш ой мобайнида масжид имомлари оғзига эрк бериб¸ ҳар хил гапларни ҳам айтишди. Идора раҳбарларини менсишмади. “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди имом-хатиби Одилхон қори Исмоилов масжид тартиб-интизомига риоя этмади¸ Россиядаги меҳнаткаш ўзбекларни дангаса деб атаб қовун туширди. Кейинги икки ой ичида ўнлаб имомларни ишдан олдик. Интизом яхшиланди¸ дейди суҳбатдош.

Назоратда ушланган мусулмонлар

Мусулмонлар идораси вакили Озодлик билан билан суҳбатда “Ўзбекистон шароитида масжид фаолияти назоратда ушлансагина¸ улар ижобий фаолият кўрсатади”¸ деган гапни алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасига оид нашрларда узоқ вақт ишлаган¸ идорани ичидан билган ëзувчи Нурилла Отахоновнинг 23 август куни Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистон тажрибасидан келиб чиқиб¸ “диний фаолиятни мувофиқлаштирадиган қандайдир давлат тизими бўлиши зарурлигини айтади”:

– Агар шундай бўлмаса, 90-йилларда кўрганимиз каби бир масжид қавми иккинчи масжидга қарши қилич кўтариб чиқади. Агар диний идора раҳбарият ўрнида бўлганимда, мен ҳам имомларга тезис берган бўлар эдим. Чунки улар амал-тақал қилиб ўқишни тугатишган. Ваъз қилишга на диний ва на дунëвий саводи етмайди¸ дейди ëзувчи.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Туғилган кун табрикотлари 2023

Қисқа, узоқ, ихчам, расмли туғилган кун хабари ва енг яхши табрик сўзлари Туғилган кун муҳим …