Главные новости
Главная / Жаҳон / Марсда ҳаёт мавжудлиги аломатлари аниқланди
<

Марсда ҳаёт мавжудлиги аломатлари аниқланди

NASA коинот агентлиги мутахассислари Curiosity марсоходидан олинган маълумотларни ўрганиб, Қизил сайёра атмосферасида катта ҳажмда метан гази борлигини аниқлашди. Бу эса узоқ сайёрада тирик жонзотлар бўлиши мумкинлигидан дарак беради, деб хабар берди The New York Times нашри.

Олимлар марсоходдан қўшимча маълумот сўрашган. Улар ўз кузатувларини исботлаш учун янги тажрибалар ўтказишмоқчи.

ryslbvach-gjjwpl0heebkb02fsnrdyu

Олимларнинг таъкидлашича, аниқланган метан яқиндагина ҳосил бўлган, чунки қуёш нури ва кимёвий реакциялар уни парчалайди. Тадқиқотчилар газ сайёра ичида миллионлаб йиллар сақлангани ва энди ёриқлар орқали чиқаётган бўлиши мумкинлигини ҳам истисно қилишмаган.

2013 йилда ҳам марсоход Марсда метан аниқлаган. Ушбу ҳафтада олинган кузатувлар эса аниқланган метан ҳажми 6 йил қайд қилинган метанникидан 3 марта кўплигини кўрсатган.

Сайёрамизда метанни асосан тирик организмлар ҳосил қилади.

Март охирида Curiosity Марсдаги Гейл кратери ичида тирик организмлар яшаши учун зарур бўлган азот бирикмаларини топган. Уларнинг пайдо бўлишига астероидлар тушиши ва Қизил сайёра атмосферасида газсимон водород борлиги олиб келган бўлиши мумкин.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

irxf25_rush7lu7ucqv4bcrp8ebil_kk

Ироқда намойишларда ҳалок бўлганлар хотирасига 3 кунлик мотам эълон қилинди

Ироқ бош вазири Одил Абд ал-Маҳдий Ироқда 2 ҳафтадан бери давом этаётган норозилик намойишларида ҳалок …