Главная / Иқтисодиёт / Марказий банк илк бор очиқ ўтган бошқарув йиғинида хусусийлаштиришга оид режани баён қилди
<

Марказий банк илк бор очиқ ўтган бошқарув йиғинида хусусийлаштиришга оид режани баён қилди

mamarizo-nurmurodov
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов

Ўзбекистонда банк секторини хусусийлаштириш ва имтиёзли кредитлаш механизми қайта кўриб чиқишга ҳозирлик кўрилмоқда.

Gazeta.uz нашрининг ёзишича, бу ҳақда Марказий банк (МБ) раиси Мамаризо Нурмуродов шанба куни илк бор матбуот учун очиқ ўтган бошқарув йиғинида маълум қилган.

Йиғинда 2019−2021 йиллар давомида монетар сиёсатнинг асосий йўналишларига оид режа муҳокама қилинган.

Хусусан, МБ раиси, пайшанба кунги видеоселекторда президент Мирзиёев банк соҳасини хусусийлаштиришга оид берган топшириқни тилга олиб, бу соҳада мавжуд давлатнинг 86 фоизлик улушини босқичма-босқич камайтиришга оид режани баён қилган.

“Бу давлат дарҳол ўз улушини сотади, дегани эмас… Агарда биз ҳозирданоқ сотишга киришсак, Ўзбекистонда сотиб олиш учун бундай капитал йўқ, бундай жамғарма йўқ. Босқичма-босқич банкларни соғломлаштирамиз, молиявий ҳолати, кредитлар сифатини яхшилаймиз, ундан кейин эса сотишни бошлаймиз”, дея Мамаризо Нурмуродовдан иқтибос келтиради нашр.

МБ раиси, шу боис, ҳозирда банкларни хусусийлаштириш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилаётгани ва бу йил соҳага ҳукуматдан маблағ олмаслик режаланаётганини айтган.

“Биз банклар ўз ресурсларини беришларини истаймиз, бироқ бозор муносабатлари асосида. Бу дарҳол содир бўлмайди. Биринчи навбатда биз 25 йил давомида имтиёзли кредит олган тадбиркорларимизни тайёрлашимиз керак, энди имтиёзли кредитлаш бўлмайди”, дея иқтибос келтиради нашр, МБ раиси Нурмуродовдан.

Яъни, ушбу йиғинда, Ўзбекистонда келгуси йилдан тижорат банкларида мижозларга хизмат кўрсатиш шакл ва шартларини ўзгартириш, хусусан, тадбиркорларга имтиёзли равишда кредит беришни тўхтатиш режаланаётгани айтилди.

Gazeta.uz нашрининг экспертларга таяниб ёзишича, Ўзбекистон ўтган икки йилда банклар устав капиталига қарийб 1 млрд доллар маблағ киритган ва ҳозир мамлакатда мавжуд давлат улушининг ҳатто ярмини сотиб олишга қодир бўлган хусусий маблағлар йўқ. Хорижий инвесторларни жалб қилиш учун эса банкларнинг молиявий аҳволи ва рейтингини тубдан яхшилаш керак.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

8_vxvidbts5nrqggsppfbbwljcya-od_

Айрим ташкилотлар «Ўзбекнефтгаз» таркибига қўшилади

Ўзбекистон Республикаси президенти “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш …