Главная / Иқтисодиёт / Марказий банк: 2018 йилнинг биринчи чорагида истеъмол товарлари асосий турларининг нархлари кузатуви таҳлили
<

Марказий банк: 2018 йилнинг биринчи чорагида истеъмол товарлари асосий турларининг нархлари кузатуви таҳлили

bankМарказий банк томонидан република ҳудудларида ўтказилган нархлар динамикаси кузатувлари натижалари 2018 йилнинг биринчи чорагида истеъмол товарлари асосий турлари нархлари даражасининг умумий барқарорлашувидан далолат бермоқда. Бу ҳақида Марказий банк расмий сайтида маълум қилинди. 

Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг биринчи чорагида кузатувдаги товарлар савати нархлари ўртача 1 фоизга ошган.

Жорий йилнинг мартида мазкур товарлар гуруҳи нархининг ўртача 0,4 фоизга пасайгани қайд этилган, январь ва февраль ойларида нархларнинг ўсиши 0,6 ва 0,7 фоизни ташкил қилган. Бу ўрганилаётган товарлар гуруҳи нархларининг пасайиши ва барқарорлашувидан далолат беради.

Хусусан, республиканинг барча ҳудудлари бўйича олинган маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январь-февралида пиёз – 46,4 фоизга, тухум – 23,3 фоизга, шакар – 10 фоизга, картошка – 6,2 фоизга, буғдой уни – 2,2 фоизга ва сабзи 1,8 фоизга арзонлашган. Гўшт нархининг ошиши эса 1,1 фоизни ташкил қилган.

Бундан ташқари, кийим-кечаклар нархи – 4,9 фоизга, пойабзал – 3,8 фоизга, телевизорлар – 7,8 фоизга, чангютгичлар – 4,4 фоизга ва музлатгичлар нархи 3,5 фоизга пасайган.

Таъкидлаш жоизки, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2017 йилнинг биринчи чорагида кўрсатилган товарларнинг аксарияти ўсиш динамикасини кўрсатган.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

Ҳукумат жисмоний шахслар Ўзбекистонга олиб келадиган товарлар миқдорини кескин чеклади

Вазирлар Маҳкамасининг 16 октябрдаги қарори билан жисмоний шахслар учун товарларни божсиз олиб кириш қоидалари кучайтирилди. …