Главная / Сиёсат / Марказий Осиёда терроризм билан боғлиқ бўлган 150 шахс активлари музлатилди
<

Марказий Осиёда терроризм билан боғлиқ бўлган 150 шахс активлари музлатилди

Марказий Осиё давлатларида терроризм билан алоқадор бўлган қарийб 150 кишининг активлари музлатиб қўйилди. Бу ҳақда Россия молиявий мониторинг хизмати раҳбари Юрий Чиханчин Владимир Путин билан учрашувда маълум қилди, дея хабар берилади Кремль сайтида.

daaj9_8k5hj_yhghhoz2ypwtmojjkopy“Шуни айтиш мумкинки, биз терроризм билан курашга алоқадор масалалар бўйича халқаро майдончалар, биринчи навбатда Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро яхши муносабатларни йўлга қўйдик. Биз маълумот алмашмоқдамиз, ҳамда Марказий Осиё давлатларида қарийб 150 кишининг активлари музлатиб қўйилди”, – деган Чиханчин.

Унинг аниқлик киритишича, Росфинмониторинг бу республикалар ҳудудларида яшовчи, бироқ Россияда бўлган қарийб 100 кишининг активларини музлатди.

“Биз Федерал хавфсизлик хизмати ҳамда тижорат банклари билан бирга террорчиларнинг молиявий хатти-ҳаракати моделини ишлаб чиқишнинг уддасидан чиқдик. Бу қарийб 200 кишини аниқлаш имкониятини берди, жиноят ишлари қўзғатилган. Яъни, банкларнинг ўзи бу бўйича белгиларни аниқлай бошлади. Бу энг асосий натижа”, – дея қўшимча қилиб ўтди Чиханчин.

Ҳаққимизда Meg D

Яна маълумот

bosh-prokuror

Бош прокуратура ҳибсга олинган диндор блогерлар ишига ойдинлик киритди

Ўзбекистон Бош прокуратураси август ойининг сўнгги ҳафтасида бирин-кетин ҳибсга олингани Озодликка маълум бўлган камида беш …