Главные новости
Главная / Жамият / Марғилондаги 1-Меҳрибонлик уйи собиқ раҳбарларини вилоят суди камида 15 йилданга кесди
<

Марғилондаги 1-Меҳрибонлик уйи собиқ раҳбарларини вилоят суди камида 15 йилданга кесди

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг ёпиқ мажлисида Марғилон шаҳридаги 1-Меҳрибонлик уйининг собиқ директори ўринбосарлари Қ.Қодиров ва С.Усмонов узоқ йилларга қамалди.

ЎзАнинг билдиришича, вилоят суди ҳукми билан Қодиров 15 йил 6 ойга, Усмонов 16 йилга кесилди.

53f0c388-d611-4f38-aaf6-03597bc6c354_w1023_r1_s

Улар вояга етмаган шахсни тарбия муассасасида жиноятга жалб қилиш, ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш, вояга етмаган ожиз аҳволдаги шахсни қийнаш, ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш, шунингдек, аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш каби жиноятларни содир этганликда айбланган

Мазкур жиноят иши бўйича биринчи инстанция суди 18 апрелда бошланиб, июль ойида ниҳояситга етган эди.

Суд Марғилондаги 1-Меҳрибонлик уйининг жами 10 нафар ходимига, жумладан, собиқ директор К. Якубовга нисбатан ҳукм чиқарган эди. Собиқ директор Камол Якубов мансабига совуққонлик билан қараганликда айбланиб 4 йилга қамалганди. Қолган айбланувчиларга ҳам шу каби қамоқ жазолари ва жаримлар белгиланган эди.

Суднинг бу ҳукми жамоатчиликда норозиликларга сабаб бўлган ва фаоллар бу шахсларга нисбатан кучлироқ жазо чоралари қўлланилишини талаб қилиб келаётган эдилар.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

mkr3losdbanf0vvy1db3cfb7isbngc63

Тошкент вилоятида рўй берган портлашга нима сабаб бўлгани аниқланди

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 11 ноябрь куни Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани, «Сурум» МФЙ, …