Главные новости
Главная / Без рубрики / MAN Auto-Uzbekistan Афғонистонга техника экспорт қилди
<

MAN Auto-Uzbekistan Афғонистонга техника экспорт қилди

JV MAN Auto-Uzbekistan компанияси Афғонистонга биринчи экспортни амалга оширди. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” хабар бермоқда.

Харидлар бўйича миллий идора Кобул ҳокимлигига MAN CLA автосамосвали ва MAN CLA сув ташувчи автоцистерналарни топширди ва техникалар аллақачон тўлиқ қувват билан муваффақиятли ишлатилмоқда.

ihd0duy_nnkxrcmscltqvnywhfkftlee

Бугунги кунда JV MAN Auto-Uzbekistan МЧЖ ҚК Қозоғистон, Тожикистон, Грузия, Озарбойжон, Украинага техника экспорт қилмоқда. Компания амалий муносабатларни ривожлантиришда ва етказиб бериладиган маҳсулот ассортиментини кенгайтиришда давом этади.

JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ ҚК ҳозирда Ўзбекистон автомобиль тармоғининг энг устувор лойиҳаларидан бири саналади. Компаниянинг асосий йўналиши Ўзбекистон ва қўшни Марказий Осиё мамлакатлари бозорлари учун MAN тижорий юк машиналарини ишлаб чиқариш ва сотишдан иборат.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

iwpepb3hs-xrospw0yk6ntvdpdh6coqm

Шавкат Мирзиёев: «Хориждан келадиган мухолифатга қаршиман»

27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабнинг янги биносида ёшлар билан учрашган президент Шавкат Мирзиёев …