Главные новости
Главная / Жамият / Мамлакатдаги психиатрия касалхоналарида психиатрлар етишмаяпти
<

Мамлакатдаги психиатрия касалхоналарида психиатрлар етишмаяпти

Психиатрия муаммолари Олий Мажлис Сенатида муҳокама қилинди.
Психиатрия муаммолари Олий Мажлис Сенатида муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда 25 та психиатрия муассасаси фаолият юритмоқда, улар томонидан доимий равишда профилактика ва даволаш ишлари олиб борилмоқда. Шунга қарамай қатор муаммолар ҳал этилмай қолиб кетмоқда. Энг долзарб муаммолардан бири сифатида жойларда психиатр шифокорларининг етишмаслиги ҳамда психиатрия муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш ишлари суст олиб борилаётганлигидир. Бу маълумотларни Олий Мажлис Сенати Ахборот хизмати эълон қилди.

Ўрганиш кўрсатишича, иш ҳақининг пастлиги, шифокорларнинг соғлиғи ва ҳаёти ижтимоий суғурталанмаганлиги сабабли кўплаб кадрлар, айниқса ёшлар ишдан бўшаб, хусусий клиникаларга ўтиб кетмоқда.

Мисол учун, 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида республика бўйича 74 нафар мутахассис, шу жумладан уларнинг 16 нафари олий таълим муассасалари битирувчилари соҳада ишлашни бошлаган бўлса, ярим йилликнинг охирига келиб уларнинг 89 фоизи, яъни 66 нафари соҳани тарк этган.

2018 йилнинг 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг мажлисида соҳа учун муҳим бўлган мутахассислар – суицидолог ва психиатрияга алоқадор бошқа тор ихтисосликлар бўйича шифокорлар етишмаётганлиги кескин танқид остига олинди.

 

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

agckoyzummfytud3lrmv09wdqqzxhe_d

Ўзбекистонда Голливуд актёрлари иштирокида тарихий сериал суратга олинади

Ўзбекистонда Голливуд актёрлари иштирокида тарихий сериал суратга олиниши режалаштирилмоқда. Шу муносабат билан 2020 йилда Самарқанд, …