Главные новости
Главная / Жаҳон / Малайзияда зилзилага бардошли дунёдаги илк масжид қурилмоқда
<

Малайзияда зилзилага бардошли дунёдаги илк масжид қурилмоқда

fd195976a14a5c9b6a3ae3641d6f273fМалайзия Республикасида тез фурсатларда зилзилага бардошли дунёдаги илк масжид қад ростлайди. Мазкур иншоот Сабах штатидаги 2015 йилги зилзила чоғида вайрон бўлган масжид ўрнида барпо этилади. Таҳминий ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳа қиймати 2,6 миллион долларни ташкил этади ва қурилиш ишлари келаси йили бошланади.

Маълум қилинишича, мазкур масжид нафақат зилзилага бардошли бўлади, балки иншоотни узлуксиз электр энергияси билан таъминловчи қуёш панеллари ва ёмғир сувларини йиғувчи тизим билан ҳам таъминланади. Бино бир вақтнинг ўзида 2 ярим минггача намозхонни ўз бағрига сиғдиради.
Штат ҳокимияти вакилларининг сўзларига қараганда, мазкур масжид жуда ҳам кўркам ва салобатли бўлади.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

_pdbimpfy6mmzqwvlre1evebknuq7u2d

Чашма булоғи панжара билан ўралади, Сўх–Риштон йӯлини очиш масаласи кўриб чиқилади

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов Сўхдаги можаро …