Главная / Жамият / Мактабгача таълим соҳасида Жанубий Корея билан ҳамкорлик қилинади
<

Мактабгача таълим соҳасида Жанубий Корея билан ҳамкорлик қилинади

talimМактабгача таълим вазири Агрепина Шин Жанубий Кореянинг «WoojintuplanCo.,Ltd» компанияси раҳбари Ким Жинвун билан учрашди.

Томонлар Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим тизимини ривожлантириш йўллари, бу соҳада ислоҳотларни амалга ошириш истиқболлари ва ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилишди.

«WoojintuplanCo.,Ltd» компанияси ўз медиа-марказига эга бўлиб, 4-7 ёшли болалар учун инглиз тили, математика ва қизиқарли тарих бўйича аудио ва видео таълим дастурларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Учрашув якунига кўра, Мактабгача таълим вазирлиги ва «WoojintuplanCo.,Ltd» компанияси ўртасида ўзаро ҳамфикрлик меморандуми имзоланди. Кореяликлар мактабгача ёшдаги болалар учун мўлжалланган аудио ва видеоматериалларни ишлаб чиқишда вазирликка ёрдам берадиган бўлишди.

Энди Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин Жанубий Кореяга ташриф буюриб, «WoojintuplanCo.,Ltd» компанияси медиа-маркази фаолияти билан танишади.

Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

Андижонда она 5 яшар ўғлини уриб ўлдирди

16 октябрда Андижон вилоятининг Избоскан туманида яшовчи уй бекаси Ш.В. уйида 5 яшар ўғли З.К.ни …