Главные новости
Главная / Жамият / «Мактаб очган одам бамисоли қамоқхонани ёпгандек гап» — Шавкат Мирзиёев ўқитувчилар давлатнинг фахри эканини айтди
<

«Мактаб очган одам бамисоли қамоқхонани ёпгандек гап» — Шавкат Мирзиёев ўқитувчилар давлатнинг фахри эканини айтди

23 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчиларнинг ўрнини ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Президент хусусий мактабларга лицензия бериш тартиби соддалаштирилгани, уларнинг битирувчилари аттестат олишига рухсат этилганини айтди.

23xrfck8mcu4fah9mijujngudiii5jhi

«Шу ўринда француз адиби Виктор Ҳюгонинг бир гапини сизларга эслатмоқчиман: «Мактаб очган одам бамисоли қамоқхонани ёпгандек гап». Бу нима дегани? Мактаб, таълим, тарбия бор жойда болалар ёмон йўлга кирмайди, жиноят содир этмайди. Демак, қамоқхоналарга зарурият қолмайди. Шуларга қўшимча қилиб айтмоқчиман, нафақат мактаб очган балки мактабда фидойи бўлиб ишлаган ҳар бир ўқитувчи, ҳар бир устоз ҳам ана шу шарафли мақомга муносиб деб айтмоқчиман.

Ҳурматли ўқитувчилар, жонкуяр мактаб директорлари, соҳа фахрийлари, биз сизларни  эл-юртнинг таянчи ва суянчи деб биламиз. Сизлар билан доимо фахрланамиз», — дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири..

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

geap_vsdedhipsa_t9qiiqgx6qemkion

ИИББ автомобиль рақамини парда билан тўсган ҳайдовчини топди ва жаримага тортди

Facebook ижтимоий тармоғидаги иккита гуруҳда бир вақтнинг ўзида Nexia русумли автомобиль ҳақида хабар эълон қилинди. …