Главная / Жаҳон / Макка ва муқаддас шаҳарларнинг стратегик ривожланиш режаси тасдиқланди
<

Макка ва муқаддас шаҳарларнинг стратегик ривожланиш режаси тасдиқланди

Саудия Арабистонидаги Макка ва муқаддас шаҳарлар ишлари бўйича қироллик комиссиясининг кузатув кенгаши шаҳарларнинг стратегик ривожланиш режасини тасдиқлади. Унга мувофиқ, шаҳарлар ривожланишига масъул директория ташкил этилади. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазири, тахт шаҳзодаси ва кузатув кенгаш раиси Муҳаммад ибн Салмон қарорга имзо қўйган.

zhiq2wy1oy42tacsmugwqb-sdwxxpk4k

Қарорда таъкидланишича, муқаддас шаҳарлар ривожланиши бўйича режани амалга ошириш босқичлари пухта ишлаб чиқилиши лозим, ташаббус ва таклифлар инобатга олинган ҳолда йўл харитаси тузилади. Ишларни мувофиқлаштириб борувчи директория эса ёпиқ акциядорлик шаклида бўлиб, унинг улушлари фақат қироллик оиласига тегишли бўлади.

Шаҳардаги қурилиш ва бунёдкорлик ишлари асосан Ҳаж ва Умра ибодати учун хорижий мусулмонларнинг талабини қондириш, инфратузилмани ривожлантириш ҳамда Макканинг қолоқ ҳудудларида ўсишни амалга оширишга қаратилмоқда.

Макка ва муқаддас шаҳарлар ишлари бўйича қироллик комиссиясининг кузатув кенгаши 2018 йил 1 июнда ташкил этилганди. Кенгаш мусулмонларга қулай шароит яратиш ва инфратузилмани ривожлантириш ҳисобига харажатларни пасайтиришни мақсад қилган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

Франция АҚШнинг “норманд форматига” киритилиши мумкинлигига изоҳ берди

Франция ташқи ишлар вазирлиги вакили АҚШнинг Донбасс бўйича музокараларга қўшилиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берар …