Главные новости
Главная / Спорт / Макгрегор Нурмагомедов билан Москвада реванш жанг ўтказмоқчилигини айтди
<

Макгрегор Нурмагомедов билан Москвада реванш жанг ўтказмоқчилигини айтди

UFC’нинг собиқ жаҳон чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор Москвада россиялик яккакураш жангчиси Хабиб Нурмагомедовга қарши реванш жанг ўтказмоқчи. Бу ҳақда спортчи твиттердаёзган.

“Менга Москвада реванш ташкиллаштиринг”, деб ёзган Макгрегор Нурмагомедовнинг америкалик жангчи Дастин Порье устидан ғалабасидан кейиноқ.

34nt69awfjgzrcj_9wxojdn0rdl7flgq

Бироқ ирландиялик ушбу постига аксар мазахона изоҳлар олган. Фойдаланувчилар унинг россияликка қарши октагонда муносиб қаршилик кўрсата олишига шубҳа билдиришган. Шунингдек, ирландияликка унинг бренди остида ишлаб чиқарилувчи вискини ичишдан бош тортган кекса кишини ургани ҳам эслатиб қўйилган.

7 сентябрда Нурмагомедов Абу-Дабидаги мусобақа доирасида Порьега қарши ўтказган жангида ўз камарини иккинчи маротаба ҳимоялай олди. У рақибига қарши 3-раундда бўғиш усулини қўллаб, жангни муддатдан аввал тугатган. Россиялик спортчи камарининг биринчи ҳимоясини айнан Макгрегорга қарши жангда ўтказган ҳамда рақибини 4-раундда мағлуб эта олганди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

lpnqhh9wo7-fo0rzyvhf4f9s3k2_xqyn

«Тоттенҳэм» «Бавария»ни мағлуб этиб, «Аudi Cup» ғолибига айланди

Мюнхенда ўтган «Аudi Cup» финалида «Тоттенҳэм» мезбон «Бавария»ни мағлубиятга учратиб, мусобақа ғолибига айланди. Ўйиннинг асосий …