Главные новости
Главная / Сиёсат / Майкл Помпео Тошкентга келди
<

Майкл Помпео Тошкентга келди

Европа ва Марказий Осиё бўйлаб турнесини давом эттираётган АҚШ Давлат департаменти раҳбари Ўзбекистонга келди. У Тошкентга ташрифи доирасида президент Шавкат Мирзиёев билан ҳам учрашади.

Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Майкл Помпео 2 февраль куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

ЎзА нашри хабар беришича, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Икки кун давом этадиган ташриф давомида АҚШ Давлат котиби Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан икки томонлама музокаралар ўтказиши кўзда тутилган. Майкл Помпео ва Абдулазиз Комилов 2018 йил май ойида Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон – АҚШ саммити доирасида эришилган келишувлар бажарилишининг боришини муҳокама қилади, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашади.

Майкл Помпео эртага, 3 февраль куни Тошкентда «Марказий Осиё – АҚШ» («C5+1») шаклидаги ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этади.

У президент Шавкат Мирзиёев қабулида ҳам бўлади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

i6fwzm8ab6q6bxkpt8d7zv7kl22dciju

Бош прокуратурада янги тайинловлар амалга оширилди

Фото: KUN.UZ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида бўлиб ўтаётган йиғилишда лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақдаги …