Главные новости
Главная / Спорт / Майк Тайсон энг “золим” спортчи деб тан олинмагани учун ранжиди
<

Майк Тайсон энг “золим” спортчи деб тан олинмагани учун ранжиди

Бокс бўйича ўта оғир вазндаги собиқ жаҳон чемпион Майк Тайсон ESPN телеканали сўровнома асосида тузган спортдаги энг “золим” спортчилар рейтингига изоҳ берди. Рўйхатнинг энг юқори поғонасини “Барселона” футбол клуби ва Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес эгаллаганди. 2-ўринга инглиз футболчиси Жоуи Бартон қўйилган, Тайсон эса “бор-йўғи” 3-ўринга лойиқ деб топилган. Собиқ боксчи Киевда мухлислари билан учрашувда ушбу рейтингга айнан у бошчилик қилиши кераклигини таъкидлаб ўтган.

9q5fdogmrgkix0myuszaq7rmzp8fms56

“Мен учинчиман? Унда ким биринчи? Суарес? Мен бу йигитни танимайман. У ҳам тишлаганми? У бу қилмиши учун 3 млн доллар жарима тўлаганига ишончим комил эмас. Бундай рўйхатни тузганингизда, билингки, биринчи ўринда мен бўлишим керак”, деб айтган Тайсон.

Олимпия чемпиони, кўп карра жаҳон чемпиони ва бир нечта жаҳон рекордлари соҳиби Тайсон спорт фаолиятини 2005 йилда якунлаган. У ўзининг тажовузкор феъли билан ажралиб турган.

1997 йил июлда “темир” Майк ва Эвандер Холифилд ўртасида машҳур жанг бўлиб ўтган. Жанг вақтида Тайсон рақибининг аввал ўнг қулоғини, сўнгра чап қулоғини тишлаб олган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

q49u5nat1zr6rtghtftptysxp0dygk

«Олд Траффорд»да турнинг марказий ўйини, Россияда Шомуродов-Озмун тўқнашуви. Ҳафтанинг асосий ўйинлари анонси

Терма жамоаларнинг навбатдаги йиғинлари, қизиқарли учрашувларидан сўнг, яна одатдаги клублар футболига қайтяпмиз. Деярли ҳар куни …