Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Махсус автомобилларга ўрнатилган фоторадар комплекси синовдан ўтказилади. У соатига 250 километр тезликни аниқлайди
<

Махсус автомобилларга ўрнатилган фоторадар комплекси синовдан ўтказилади. У соатига 250 километр тезликни аниқлайди

Президентнинг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инвестициявий лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан йўл ҳаракати қоидалари бузилишини фото-видео қайд этишнинг автоматлаштирилган тизимини дастлаб Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳудудида жорий этиш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси хабарига кўра, қарор талаблари асосида 10та “Нексия” русумли автомашиналар Германиянинг JENOPNIK Robot GmbH фирмасида ишлаб чиқарилган замонавий тезлик ўлчаш мосламалари билан жиҳозланди. Тез кунларда махсус автомобилларга ўрнатилган фоторадар мосламаларини синовдан ўтказиш ишлари бошланади. Бунинг учун эса ушбу мосламани ишлатишга жалб этиладиган йўл патруль хизмати инспекторлари махсус ўқув курсларида тайёргарликдан ўтишади ҳамда синов имтиҳонларини муваффақиятли топширганлар янги технология билан ишлашга жалб этилади.

Автомобилнинг ташқи олди қисмига ҳаракатда, шунингдек, стационар тартибда ишлашга мослаштирилган фоторадар комплекси ўрнатилган. Автомобиль салонига эса 16 мегапикселли фото камера ўрнатилган. Бу комплекс 1 тадан 6 тагача ҳаракат бўлаклари бўлган йўлларда йўналиш бўйлаб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган ва белгиланган тезлик талабларини бузган транспорт воситаларининг қоидабузарлигини автоматик тарзда қайд этади. Комплекс таркибига кирувчи ва автомобилнинг олди қисмига ўрнатилган махсус чироқ қоронғи ва етарлича кўринмаслик шароитида автомобиль давлат рақам белгиларини таниб олишга ёрдам беради.

Радар комплекси соатига 10 километрдан бошлаб 250 километргача бўлган тезлик қоидабузарлигини 100 метр масофадан қайд этиш имкониятига эга.

Автомобиль салонига ўрнатилган монитор ёрдамида радар комплексининг иши уни бошқараётган йўл-патруль хизмати инспектори томонидан кузатиб борилади.

Ушбу радар комплекси дастлаб синов тариқасида, мавжуд қонун ва қоидалар талаблари асосида тезлик талабларини бузиш билан боғлиқ қоидабузарликларни аниқлашга жалб этилади.

Ички ишлар вазирлиги томонидан мобил комплекс автотранспорт воситалари учун тураргоҳ ҳамда тегишли техник иншоотларни тайёрлаш ва таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда.

Шунингдек, жорий йил якунига қадар қўшимча мобил комплекс, стационар ускуналар, маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази қурилмалари келтирилиши ҳамда тест режимида ишга туширилиши кўзда тутилган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

absdxj2hjwg7gktoygvh6jaasahmjgrg

Франция Альпи Россия агентларининг махфий базаси бўлган – ОАВ

Фото: Reuters Россия махсус хизматлари ходимлари бутун Европадаги операцияларини ўтказиш учун база сифатида Франция Альпидан …