Главная / Маданият / Ўзбекистон маданият вазири тарихий обидаларни сақлашда координация йўқлигини тан олди (Видео)
<

Ўзбекистон маданият вазири тарихий обидаларни сақлашда координация йўқлигини тан олди (Видео)

Ўзбекистон Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Ўзбекистондаги тарихий ва маданий обидаларни сақлашда идорий органлар ўртасида ҳамоҳанглик йўқлигини эътироф этди.

Унинг бу эътирофи вазирлик биносида 25 июлда ўтказилган матбуот анжумани чоғида янгради.

9459

Анжуманда Самарқанддаги обидаларнинг бузилаётгани¸ Тошкентдаги мозаикаларнинг ўчирилгани ва Нукус музейидаги энг қиммат асарнинг вайрон бўлгани муҳокама қилинди.

Озодлик мухбирининг Тошкентдаги мозаикалар ўчирилгани ва Метро бекатидаги Чингиз Аҳмаров асарлари устидан бўяб ташлангани ҳақидаги саволларига жавоб берган вазир Бахтиёр Сайфулллаев “маҳаллий ҳокимчалар савиясизлиги боис ялтир-юлтур қилинаëтган монументал асарлар” йўқолиб бораётганини айтди.

– Бунақа бемаслаҳат “таъмир қилишлар” кўп. Ижтимоий тармоқ орқали бир нарсани билиб қолдим. Тошкентдаги ер қимирлагани монументини (Матонат монументи-таҳр) “взяли и перекрасили”. Ялтир-юлтур қилиб мойлаб қўйишибди. Монументал асарларни у бўëққа бўяб бўлмайди-ку, ахир. Ким қилди буни? Қайсидир “ақлли” ҳокимча буйруқ берган¸ бориб бўяб қўйинглар деб. Ахир, бу – санъат асари! Санъат асари бўялмайди. Санъат асарини реставрация қилиш мумкин, холос. Уни ялтир-юлтур қилиб қайтадан бўяш ақлга сиғмайди, – деди Бахтиёр Сайфуллаев.

Ўзбекистон маданият вазири тарихий обидаларни сақлашда координация йўқлигини тан олди
 У маҳаллий ҳокимларни вазирлик билан маслаҳатлашиб иш тутишга чақирди:

– Биз вазирлик ўлароқ қўлимиздан келганча ҳаракат қиляпмиз. Ҳокимлар санъат асарига тегинишдан олдин биз билан маслаҳат қилсин. Биз мутахассисларимизни юборамиз. Аммо Самарқандга ўхшаш ҳолатга чидаб тура олмаймиз, – дея огоҳлантирди Ўзбекистон Маданият вазири.

Бахтиёр Сайфуллаев Самарқанд шаҳридаги ЮНЕСКО маданий меросига киритилган биноларнинг бузилиши сабабларига ҳам тўхталди:

– Ўша ерда Маданий мерос идораси бузишга рухсат бермаган. Лекин “застройщик” кимгадир пора берган. Майли, пора сўзини ишлатмайлик. Нима бало қилган бўлсаям¸ ўша жойни бузиб, ўрнида етти қаватли бино кўтариб қўйган. Биз эса чапагимиздан ўт чиқиб қолавердик. Бизнинг “бдительност”имизни (ҳушëрлигимизни-таҳр) ухлатиб қўйган, – деди Бахтиёр Сайфуллаев.

Озодлик 2016 йил январида Тошкент метросининг “Навоий” бекатидаги майолик паннонинг хўжалик бўёғи билан таъмирлангани ҳақида хабар берганди.

Маданият вазири паннонинг бузилишига ҳам вазирлик қарши чиққанини айтди:

 “Навоий” метросидаги Чингиз Аҳмаров асарларини устидан мойлашган. Унга ҳам тегиш керак эмас эди. Бизга яъни соҳани биладиган профессионалларга мурожаат қилиш керак эди¸ – деди Ўзбекистон Маданият вазири Озодлик мухбири саволига жавоб бера туриб.

 Матбуот анжумани сўнгида маданият вазирлиги матбуот котиби Мавлуда Асқархўжаева Озодлик мухбирига эксклюзив суҳбат берди.

Озодлик 25 июль куни Самарқанднинг ЮНЕСКО ҳимояси зонасида жойлашган 110 йиллик почта биносининг бир қисми бузила бошлангани ҳақида хабар берганди.

Унларда бу хақда маълумот берамиз. Лекин, бу нарсалар йўқ бўлиб кетмасидан, туман раҳбарларининг ўзлари ҳам қайғуриши керак. Реставрация қилиш керак, реставраторлар йўқ бўлиши мумкин. Бевосита маданият вазирлигига мурожаат қилиш керак. Бизга мурожаат қилинса, керакли реставраторларни топиб беришга, амалий ёрдам кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Шу йўл билан тарихий ёдгорлигимизни асраб қоламиз. Хозирги кундаги энг катта муаммо бу – реставраторларнинг камлиги, – деди Маданият вазирлиги матбуот котиби.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

Маданият ва санъат соҳасида ДХШ асосида берилиши мумкин бўлган давлат мулки объектлари рўйхати тасдиқланди

Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кўмаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори …