Главные новости
Главная / Маданият / Маданият ва адабиёт ривожига муносиб ҳисса қўшган атоқли шахсларнинг юбилейлари кенг нишонланади
<

Маданият ва адабиёт ривожига муносиб ҳисса қўшган атоқли шахсларнинг юбилейлари кенг нишонланади

Мамлакатда илм-фан, маданият ва адабиёт ривожига муносиб ҳисса қўшган атоқли шахсларнинг юбилейларини кенг нишонлаш режалаштирилмоқда

Маҳмудхўжа Беҳбудий

Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакатимизда илм-фан, маданият ва адабиёт ривожига муносиб ҳисса қўшган атоқли шахсларнинг юбилейларини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ҳужжати лойиҳаси эълон қилинди.

Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Фанлар академияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Театр арбоблари уюшмаси ҳамда кенг жамоатчиликнинг 2020 йил давомида маърифатпарвар аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 145 йиллиги, Ўзбекистон халқ артистлари Олим Хўжаев ва Сойиб Хўжаев таваллудларининг 110 йиллиги, Ўзбекистон халқ ёзувчилари Саид Аҳмад, Асқад Мухтор ҳамда атоқли олимлар Саъди Сирожиддинов ва Иброҳим Ҳамробоевлар таваллудларининг 100 йиллиги, Ўзбекистон халқ шоири Жуманиёз Жабборов таваллудининг 90 йиллиги, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев таваллудининг 80 йиллиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Шавкат Раҳмон, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам ҳамда Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим таваллудларининг 70 йиллигини мамлакат миқёсида кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватланиши мумкин.

Таваллуд саналари нишонланадиган ижодкорлар ва олимларнинг юбилей тадбирларини ташкил этишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита ҳамда юбилей тадбирларни кенг нишонлаш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланади.

Ташкилий қўмитага Таваллуд саналари нишонланадиган ижодкорлар ва олимларнинг юбилейларини нишонлаш доирасида ўтказиладиган тадбирларни юксак савияда ташкил этиш, белгиланган чора-тадбирлар сифатли амалга оширилишини мувофиқлаштириб бориш, юзага келадиган масалаларни ўз вақтида ҳал этиш вазифалари юклатилади.

Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларга Таваллуд саналари нишонланадиган ижодкорлар ва олимларнинг юбилейларини нишонлаш билан боғлиқ чора-тадбирлар доирасида:

маърифатпарвар аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий, Ўзбекистон халқ ёзувчилари Саид Аҳмад, Асқад Мухторларнинг сайланма асарларини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;

таваллуд саналари нишонланадиган ижодкорлар ва олимларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳужжатли фильмлар ва кўрсатувлар тайёрлаш ва намойиш этиш;

уларнинг адабий асарлари асосида спектакллар саҳналаштириш, бадиий фильмлар яратиш;

мамлакатдаги таълим муассасалари, ижод мактабларида таниқли адиб ва санъаткорлар, олимлар иштирокида мазкур таваллуд саналарига бағишланган учрашувлар, китобхонлик кечалари ва илмий-амалий конференциялар ташкил этиш ҳамда ўтказиш;

таваллуд саналари нишонланадиган ижодкорлар ва олимларнинг яшаган хонадонларга ёдгорлик лавҳалари ўрнатиш, Тошкент шаҳридаги кўчаларга уларнинг номларини бериш;

таваллуд саналари нишонланадиган ижодкорлар ва олимларнинг илмий-ижодий фаолиятига бағишланган кечалар ва давра суҳбатларини юқори савияда ташкил қилиш ҳамда ўтказиш чораларини кўриш топширилади.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги Ёзувчилар уюшмаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда Самарқанд шаҳрида Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Маданият вазирлиги, Бадиий академия ва Молия вазирлиги билан ҳамкорликда:

Самарқанд шаҳрида улуғ аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий яшаган уй-музейини ташкил этиш;

Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этиш;

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад яшаган уй-музейини ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги таваллуд саналари нишонланадиган ижодкорлар ва олимларнинг юбилей тадбирларига бағишлаб уларнинг сиймоси акс эттирилган махсус почта маркаларини чиқариш чораларини кўради.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

viri

Муносабат: Ҳукумат мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиши керак

Коронавирус пандемияси хавфи ортиб бориши билан қатор давлатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Ўзбекистон ҳукумати махсус …