Главные новости
Главная / Жамият / Мақсадли докторантурага қабулни ташкил этиш тартиби тасдиқланди
<

Мақсадли докторантурага қабулни ташкил этиш тартиби тасдиқланди

Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар қилмоқда Norma.

Мақсадли докторантура — бир олий таълим ёки илмий муассаса (буюртмачи ташкилот) учун етишмаётган илмий даражали кадрларни бошқа муассасада тайёрлашни ўз ичига олади. Мақсадли докторантура идора ичида, идоралараро ёки давлатлараро шаклида амалга оширилади. Дастлабки икки ҳолатда тайёрлашни амалга оширувчи ташкилот, буюртмачи ташкилот ва докторант ўртасида уч томонлама шартнома тузилади, давлатлараро шаклида – халқаро шартномалар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан тартибга солинади.

3ugabl6_ip7lak7-xcrpui8-httv5vsk

Мақсадли докторантурага номзодлар буюртмачи ташкилот томонидан тавсия этилади, бир ўринга номзодларнинг сони камида 2 нафар бўлиши лозим.

Идора ичида ва идоралараро мақсадли докторантурага қабул қилинган изланувчиларга таянч докторантура ва докторантурага қабул қилинган изланувчилар учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда стипендия тўланади ҳамда таътил берилади.

Диссертация иши ҳимоя қилиниб, диплом олинганда ёхуд тегишли илмий кенгаш томонидан ҳимояга қабул қилинганда докторантура муваффақиятли якунланган ҳисобланади. Мақсадли докторантурани муваффақиятли якунлаган докторантлар уни ўқишга юборган буюртмачи ташкилотда камида 3 йил ишлаб бериши лозим.

Шунингдек Низомда мақсадли докторантурада кадрлар тайёрлашни амалга оширувчи олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси ҳамда буюртмачи ташкилотнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган.

Ҳужжат 22.07.2019 йилдан кучга кирди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

gg5giysngegbvpuldxw1-b9yu45hwvha

Ўзбекистон Туркия Буюк миллат мажлиси аъзоларини сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этишга таклиф қилди

2019 йилнинг 6 август куни Туркияда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар …