Главная / Жаҳон / Лукашенко Россияни Беларусь таркибига қўшишни таклиф қилди
<

Лукашенко Россияни Беларусь таркибига қўшишни таклиф қилди

Фото: РИА “Новости”

Беларусь президенти Александр Лукашенко Россияни Беларусь таркибига қўшишни ҳазилона тарзда таклиф қилди. У бу таклифни “Эхо Москвы” радиостанцияси бош муҳаррири Алексей Венедиктовга интервьюсида билдирди.

Интервьюда иттифоқдош давлат формати масаласи муҳокама қилиниши вақтида Лукашенко Россиянинг Беларусь таркибига киришини таклиф қилган, бундай бирлашувга россияликлар ҳам, Беларусь мухолифати ҳам қарши бўлмаслигини айтган.

“Россияда ҳам, Беларусда ҳам ягона давлат борасида қабул қилинадиган энг содда вариант: сиз [Россия] Беларусь таркибига кирасиз. Россияликлар ёки бунга қарши бўладими? Йўқ. Бунга қарши чиқувчи беларуслар ҳам йўқ дейишмайди. Эшитинг: Россия Беларусь таркибига киради”, деб айтган Лукашенко кулиб.

“Сизлардан баъзиларингиз бизни Россия таркибига таклиф қиласиз-у, нима учун ўзингиз шундай вариантни [Россия Беларусь таркибига киришини] кўриб чиқмайсиз?”, деб давом этган Лукашенко

Таъкидланишича, бу Беларусь президентининг биринчи марта шундай дейиши эмас. Лукашенко март ойида жамоатчилик ва ОАВ вакиллари билан учрашувда Беларуснинг бирор бошқа давлат таркибига қўшилиши ҳақида гаплар юрганини айтган.

“Мана нормал вариант сизга – келинг, Беларусь таркибига Россияни қўшамиз”, деб айтган Лукашенко ва россияликлар бундай қарорга қарши чиқмаслигини таъкидлаб ўтган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

jpaizdnqyntax98ocvoyfqce-do4xwy2

Жамшид Қўчқоров Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига расман тасдиқланди

Жамшид Анварович Қўчқоров Бош вазирнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари – Иқтисодиёт ва …