Главные новости
Главная / Жаҳон / Лукашенко ҳокимиятни ўғилларига топшириши ҳақидаги миш-мишларни рад этди
<

Лукашенко ҳокимиятни ўғилларига топшириши ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакатда ҳокимиятни ўз фарзандларига, хусусан, тўнғич ўғли Викторга топшириш ниятида эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Александр Лукашенко ва унинг ўғиллари

«Кўп эшицангиз керак: ҳокимият транзити, Лукашенко ҳокимиятни ҳеч бўлмаганда тўнғич ўғлига топширади, у мамлакатда ҳукмронлик қилади, деган гаплар юради. Менинг оиламда бу ҳеч қачон муҳокама қилинмаган ва муҳокама қилиниши мумкин эмаслигини ҳам кўп айтганман. Чунки мендан кейин бирорта фарзандим Беларусь президенти бўлмайди», — деди давлат раҳбари Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) йиғилишида.

Шу пайтгача МОҚ биринчи вице-президенти сифатида ишлаган Виктор Лукашенко 26 февраль куни қўмита президенти этиб сайланди. Ўғлидан аввал, 1997 йил май ойидан бери Александр Лукашенко МОҚ президенти бўлиб келган.

Амалдаги президент Виктор энди давлат хизматчиси бўлмайди, деб ваъда берди. «Бугун у барча келгуси оқибатлар билан бирга президентнинг Миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси лавозимидан озод қилинади», — деди президент.

Виктордан ташқари, Беларусь президентининг яна иккита ўғли бор:  «Президент спорт клуби» давлат-жамоат бирлашмаси бошқаруви раиси —ўртанча ўғли Дмитрий ҳамда вояга етмаган кенжа ўғли Николай.

Эслатиб ўтамиз, Беларусдаги президентлик сайловлари 2020 йил 9 август куни ўтказилган. МСК маълумотига кўра, Лукашенко 80,1 фоиз овоз билан сайловларда ғолиб деб топилган. У мамлакатни 26 йилдан буён бошқариб келмоқда. Сайлов куни Минск марказида ҳарбий техника пайдо бўлган. Пойтахт Минскда президент сайловидан кейин норозилик намойиши бошланди. Шундан буён мамлакатда норозилик намойишлари ва намойишчиларни қўллаб-қувватлаш учун чиқишлар давом этмоқда. Шу каби норозилик намойишларининг бирида Лукашенко ўз қароргоҳига қўлида автомат билан учиб келганди, уни тўлиқ қуролланган ўғли — Николай қўриқлаган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

2605712

Хитойда кучли ер силкиниши оқибатида бинолар вайрон бўлиб, камида уч нафар одам ҳалок бўлди

Хитой шимоли-ғарбида 24 март куни 5,4 амплитудали кучли ер силкиниши содир бўлди. CGTN нашри зилзила …