Главная / Спорт / Лука Модрич “Олтин тўп”ни қўлга киритди
<

Лука Модрич “Олтин тўп”ни қўлга киритди

03

“Реал Мадрид” ҳамда Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич France Football томонидан ўтказилган 2018 йилги “Олтин тўп”га муносиб кўрилди.

Хорватиялик футболчи “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳамда “Атлетико Мадрид” форварди Антуан Гризманни ортда қолдирди.

Ўтган мавсумда 33 ёшли футболчи “Реал Мадрид” таркибида Чемпионлар Лигасидаги қаторасига учинчи ғалабани қўлга киритди.

Хорватия терма жамоаси сафида эса Модрич ЖЧ-2018’да финалга қадар етиб борди ва мусобақанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Модрич август охирида УЕФА томонидан 2017-18 йилги мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган эди. Сентябрда эса ФИФА томонидан йил ўйинчиси номига сазовор бўлган эди.

«Олтин тўп – 2018» сўровномаси рейтинги 

1. Лука Модрич («Реал», Хорватия)
2. Криштиану Роналду («Ювентус», Португалия)
3. Антуан Гризманн («Атлетико», Франция)
4. Килиан Мбаппе («ПСЖ», Франция)
5. Лионель Месси («Барселона», Аргентина)
6. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль», Египет)
7. Рафаэль Варан («Реал», Франция)
8. Эден Азар («Челси», Бельгия)
9. Кевин де Брюйне («Манчестер Сити», Бельгия)
10. Харри Кейн («Тоттенхэм», Англия)

Ҳаққимизда mohammad.ms

Яна маълумот

06

Англияда дербилар, «Реал» «Валенсия»га қарши. Европада тур ўйинлари анонси

Кечадан бошланган Европа миллий чемпионатларидаги навбатдаги турлар бугундан қизғин паллага киради. Қизиқарли ўйинлар шу қадар …