Главная / Жамият / «Лойиҳа нотўғри! Самарқандда бирорта ҳам дарахт кесилмайди!»
<

«Лойиҳа нотўғри! Самарқандда бирорта ҳам дарахт кесилмайди!»

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Университет хиёбонидаги дарахтлар масаласига аниқлик киритди.

Шу кунларда Самарқанд шаҳри марказида жойлашган университет хиёбонидаги кўп йиллик дарахтларнинг кесилиши борасидаги гап-сўзларга Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов муносабат билдирди.

c9qduu-zlg3hsu28jktzdux6urwga4rt

– Университет хиёбонидаги бирорта ҳам дарахт кесилмайди, аксинча, яна қўшимча арча ва бошқа манзалари дарахтлар кўчатлари ўтқазилади. Мисол учун, хиёбонда 2290 та дарахт бўлса, улар сонига яна шунча қўшилади.

Самарқанд талабалар сони кўплиги бўйича Тошкент шаҳридан кейинги ўринда туради. Мазкур ҳудуд мазмунан талабалар хиёбонига айлантирилади. Талабалар учун нима керак? Спорт, пиёдалар юриш йўлаги. Айни вақтда хиёбонда икки хил – плитка терилган ва қумли, чанг йўлак бор. Иккинчисида юриб бўлмайди, у ҳам велосипед учун йўлак қилинади.  Ҳар-ҳар жойда спорт учун ускуналар ўрнатилади, гуллар ҳам янгиланади.

Айни вақтдаги яшил майдонлар сояда яхши ривожланмагани учун улар ҳам алмаштирилади, қайтадан экиб парваришланади. Бунинг учун у ердаги тупроқни ҳам алмаштирамиз.  Тарқалган гап-сўзларга келсак, одамлар лойиҳадаги камчиликларни кўриб шундай хулосага келган бўлиши мумкин. Биз бу ҳақда 19 июнь куни барча ОАВ вакиллари учун расман маълумот эълон қиламиз, – деди Рустам Қобилов Kun.uz мухбири билан суҳбатда.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

k8t-ggcaoz22gdkdlg69qnywzgr5qxu

Янгийўлда мудҳиш ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 17 июль куни соат 05:30ларда Тошкент шаҳар Сергели туманида яшаган 27 ёшли Д.Н. …