Главные новости
Главная / Сиёсат / ЛНР Киевга сув пулини 58 тонна майда пул билан тўлади
<

ЛНР Киевга сув пулини 58 тонна майда пул билан тўлади

Украина шарқида ўзларини Луганск Халқ Республикаси (русча ЛНР) деб атайдиган ҳудуд расмийлари Украина томонга фойдаланилган сув учун пулни ўзига хос тарзда тўлади. Катта миқдордаги қарздорлик учун пул 2 ва 5 гривналик майда қийматли банкноталарда тўланди. Пулнинг умумий оғирлиги 58 тонна бўлди.

ЛНР томони 2 320 та 25 килограмли қопларга жойланган пулларни Счастье шаҳарчаси яқинидаги кўприккача олиб келиб берган. Украина томони қопларни кўприкдан қўлда ташиб ўтказган. Попаснян туман сувоқова ташкилоти директор ўринбосари Евгений Лисенконинг айтишича, луганскликлар жўртага шундай қилган: «Олдинги сафар улар бизга 100-200 гривналик банкноталар билан тўлаганди, бу сафар фақат 2 ва 5 гривналик юбориб, бу билан бизнинг устимиздан кулмоқчи бўлишди».

Украина шарқидаги можаро 2014 йилда бошланган эди. Ўшандан буён 2019 йилнинг баҳоригача Донецк ва Луганскдаги айирмачилар эгаллаб олган ҳудудлар аҳолиси ичимлик сувидан ҳақ тўламай фойдаланиб келади. 2019 йил март ойида Украина томони агар Донецк ва Луганскдаги айирмачилар сув учун пул тўламаса, бу ҳудудларга сув узатиш тўхталишини эълон қилади. ЕХҲТ ўртага тушгач томонлар фойдаланилган сув учун ҳақ тўлашга келишади.

Бундай қизиқ ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. 2012 йил АҚШ федераль суди Samsung`ни Apple`нинг дизайнини ўзлаштиришда айблаб, Apple фойдасига 1 миллиард АҚШ доллари ундириш ҳақида қарор чиқаради. Samsung асосий рақобатчиси Apple`га пулларни 5 центлик тангалар билан тўлайди. Умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган 20 миллиард дона танга 30 та юк машинасида Apple`нинг Калифорнияда жойлашган офисига олиб борилади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

1 апрелдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Тошкентда иккиламчи бозордан уй олиш ҳуқуқи, тан олинадиган фуқаролик, адлия тизимига қайтаётган «ЗАГС», кенгайтирилаётган электрон …