Главная / Спорт / «Ливерпуль» рақиб дарвозабонининг хатоси эвазига 96-дақиқада гол уриб ғалаба қозонди
<

«Ливерпуль» рақиб дарвозабонининг хатоси эвазига 96-дақиқада гол уриб ғалаба қозонди

Англия чемпионатининг 14-тури доирасида «Ливерпуль» «Эвертон»ни қабул қилди.

06

Ливерпуль дербиси мақомидаги ушбу учрашувда 96-дақиқагача ҳисоб очилмади.
Ўйиндаги ягона гол 96-дақиқада «Ливерпуль» ҳужумчиси Дивок Ориги томонидан урилди. Бу вазиятда меҳмонлар жамоаси дарвозабони Жордан Пикфорд дарвоза тўсини устидан ўтиб, майдон ташқарисига чиқиб кетаётган тўпни рақиб футболчисига ташлаб бериб, кулгили хатога йўл қўйди.

Энди «Ливерпуль» Англия чемпионатидаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирди. Жамоа 14 турда 11 ғалабага эришиб, 3 бор дуранг ўйнаган.

Бу натижадан кейин «Ливерпуль» очколари сонини 36тага етказди ва турнир жадвалида 2-ўринга жойлашди. «Эвертон» 22 очкоси билан 6-ўринда.

Кейинги турда «Ливерпуль» «Бёрнли» меҳмони бўлади, «Эвертон» «Ньюкасл»ни қабул қилади.

Англия чемпионати
14-тур
Ливерпуль – Эвертон 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 90 Ориги.
Ливерпуль – Алиссон, Гомес, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Вейналдум, Фабиньо, Шакири (Кейта, 71), Мане, Салах (Старридж, 75), Фирмино (Ориги, 84).
Эвертон – Пикфорд, Кин, Динь, Коулмэн, Мина, Бернард (Кэлверт-Льюин, 89), Андре Гомеш, Уолкотт (Лукман, 63), Сигурдссон (Зума, 90), Ришарлисон, Гуйе.
Огоҳлантиришлар: Шакири (33), Фабиньо (77), Гомес (80), Андре Гомеш (88), Сигурдссон (90)

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

0x8hi31c6wy7chxaxnxzxu7kig8jlhwq

Евро-2020 саралаши. Германия камчиликда ўйнаб, йирик ҳисобда ютди, Уэльс ва Хорватия муроса йўлини танлашди

C, E ва G гуруҳларида Евро-2020 саралаши гуруҳ босқичининг 8-тур ўйинлар якунланди. Германия меҳмонда Эстонияга …