Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Қурилиш ташкилотларидан тўланмай қолган 47,7 млрд сўмлик қўйимча қиймат солиғи ундирилди
<

Қурилиш ташкилотларидан тўланмай қолган 47,7 млрд сўмлик қўйимча қиймат солиғи ундирилди

2017 йил ва 2018 йилнинг 6 ойида 414 та қурилиш корхонаси томонидан 164,9 млрд. сўмлик қўшилган қиймат солиғи ҳисоботларда кўрсатилмасдан, бюджетга тўланмасдан қолганлиги аниқланди.

Бу ҳақда хабар қилган Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, маблағларни ундириш юзасидан субъектларнинг барчасига ҳисоботни қайта топшириш ва ҚҚСни тўлаш бўйича талабномалар берилган.

Натижада, 72,1 млрд. сўмга қайта ҳисобот тақдим қилиниб, 43,7 млрд. сўми бюджетга ундирилди, 4,5 млрд. сўмлик талабномаларга жавоб бермаган 11 та субъектнинг ҳисоб рақами вақтинча тўхтатилди, 39 млрд. сўмлик талабномалар кўриб чиқилмоқда.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра,қайд этилаётган даврда 2 609 та субъект томонидан танлов савдолари асосида 3 трлн. 962 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган ҳамда 613,2 млрд. сўмлик ҚҚС бюджетдан ажратилган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

e2l1lxkbn8roup2widig23yqlotrmy1h

«Аҳолини хавфдан огоҳлантириш жуда осон ва у қиммат эмас» – хорижлик эксперт «Сардоба» ўпирилиши ҳақида

Нидерландияда жойлашган DELTARES мустақил тадқиқот маркази экспертлари «Сардоба» сув омборидаги техноген офат юзасидан бирламчи таҳлилларини …