Пайғамбаримиз – саллаллоҳу алайҳи ва саллам– бир муборак ҳадисда ушбу воқеани ҳикоя қилиб берганлар:
Бир одам уй сотиб олиб, унда яшай бошлади.
Бир куни уйда ӯра қазиётган эди, олдидан бир катта кӯза чиқиб қолди. Ичини очиб қараса, олтин билан лиқ тӯла экан.
Нима қилишини билмай ҳайрон бӯлди-да, кӯп бош қотирганидан сӯнг шундай қарор қилди: Бу уйни менга сотган киши ерга шунча тилла кӯмилганидан бехабар бӯлган. Мен ундан тиллаларни эмас, уйни сотиб олганман. Бу бойликни унга олиб бориб топширишим керак.
Дарҳол идишни олиб, уйни сотган кишининг олдига борди. Бӯлган воқеани айтиб: Эй дӯстим, бу идиш сизники, мен сиздан фақат уйни сотиб олганман, – деди.
Уйни сотган киши ҳам: Мен уйдаги барча нарсани сотганман. Демак, бу олтинлар ҳам сенинг ҳаққинг, – деб хазинани олишдан бош тортди.
У иккаласи шундай тортишиб, талашиб турганларида олдиларидан бир киши ӯтиб қолди. Унга воқеани тушунтириб, ӯртадаги муаммони қандай ечишни ундан сӯрадилар.
Учинчи киши: Сизларнинг фарзандларингиз борми? – деб сӯради.
Бири: Менинг ӯғлим бор, – деди.
Иккинчиси эса: Менинг қизим бор, – деб жавоб берди.
Учинчи киши ӯғил билан қизни уйлантириб, шу олтиндан у иккаласига харж қилишни таклиф қилди. У иккаласи бу ҳукмга рози бӯлдилар.