razvedkaҚозоғистонда «Сирбар» ташқи разведка хизмати директори ўринбосари ўзгарди. Бу лавозимга Бахитжон Найзабеков тайинланди, деб хабар бермоқда Оқўрда матбуот хизмати.

«Давлат раҳбарининг 2017 йил 20 декабрдаги фармойишига мувофиқ Найзабеков Бахитжон Еренсизович Қозоғистон Республикасининг «Сирбар» Ташқи разведка хизмати директори ўринбосари этиб тайинланди», – дейилади хабарда.

«Сирбар» – Қозоғистон президентига тўғридан-тўғри бўйсунувчи махсус давлат органи бўлиб, Нурсултон Назарбоевнинг 2009 йил 17 февралдаги фармони билан ташкил этилган ва Қозоғистон хавфсизлиги ҳамда суверенитетини таъминлаш тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.