coca-colaThe Coca-Cola Company компанияси Қозоғистоннинг “ЮНИКС” компанияси устидан судга шикоят қилди. Маълум қилинишича, “ЮНИКС” Kazakhstan Cola деб номланган газли ичимлик ишлаб чиқаради. The Coca-Cola Company’нинг фикрича, “ЮНИКС” маҳсулотлар, этикетка ва бутилкаларни ндивидуаллаштириш воситаларидан ноқонуний фойдаланиш билан шуғулланган. Шу сабабли АҚШ компанияси унинг маҳсулоти этикеткаси ва бутилкасининг ташқи кўринишини нусхаловчи маҳсулотлар, этикеткалар, бутилкаларни йўқ қилиш ҳамда ҳужжатлар, реклама ва вивескалардан тегишли тасвирларни ўчириб ташлашни талаб қилган.

2016 йил июлда Жанубий Қозоғистон вилоятининг туманлараро иқтисодий суди қарори билан The Coca-Cola Company’нинг шикоятини қаноатлантириш рад этилган. Ушбу қарор вилоят суд ҳайъатининг 2017 йил 15 августдаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилган.

Бироқ 2017 йил декабрда Қозоғистон олий суди The Coca-Cola Company’нинг шикоятини кўриб чиқиб, уни қондирди. Суд қарорига кўра, “ЮНИКС”га Қозоғистонда The Coca-Cola Company номига товар белгилари сифатида рўйхатдан ўтказилган этикетка ва бутилкаларнинг ташқи кўринишини нусхаловчи этикеткалар ва бутилкалар ишлаб чиқариш тақиқланди. Суд, шунингдек, компанияга Kazakhstan Cola ичимлигининг этикетка ва бутилкаларини йўқ қилиш, ҳужжатлар, рекламалар ва вивескалардан ичимлик суратини ўчириш мажбуриятини юкланган.